Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАРДОШЛИК ҚАДРИ, ДЎСТЛИК ШАРАФИ

×

 2020-09-15 18:29:13    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбек-қирғиз халқининг муштарак ҳаёт йўли асрлар оша бардавомлик касб этаётганининг сабаблари кўп. Қон-қариндошлик, ўзаро дўст-биродарлик, савдо ва маданий ҳамкорлик икки халқ тақдирини туташтирган узилмас ришталардир. Бугун вилоятимизга Қирғизистон Республикасининг Баткен вилоятидан келган бир гуруҳ нуронийлар ташриф аввалидаёқ шу эзгу ҳақиқатни эътироф этишди.

Аввало, икки мамлакат Президентларининг дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, қолаверса, икки чегарадош вилоятлар раҳбарларининг муштарак ташаббуслари билан қардошларимизнинг Фарғона заминига саёҳати уюштирилди. 16 нафар отахон ва онахонлар юксак азим Фарғонанинг бугунги бўй-бастини яқиндан кўрдилар.

Дастлаб меҳмонлар Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига ташриф буюришди. Азалдан асраб-эъзозланиб келинаётган, янада гўзал ва бетакрор сайқаллар билан бойитилиб, қадри улуғланаётган миллий матоларнинг яралиш жараёни кўпни кўрган нуронийларни ҳайратда қолдирди. Улар ипакнинг тайёрланишидан тортиб, миллий буюм ва либослар, нодир гиламларнинг дунёга келиши меҳнатсевар, ҳунарда моҳир ўзбек халқининг иқтидоридан, ижодкор юрагидан нишона эканлигини тўлқинланиб гапиришди.

-Миллий ҳунармандчилик Шарқ халқларининг алоҳида фахри ва ифтихоридир. Бу борада ўзбек халқига, унинг қўли гул усталарига ҳавас қилгулик, -дейди делегация етакчиси, Қадамжой райони депутатлар кенгаши раиси Ғуломжон Матажиев. –Фарғонани айнан мана шу манзилдан бошлаб зиёрат қилаётганимизнинг боиси ҳам шу. Аслида, ўзбек халқи ҳунари, меҳнатсеварлиги, қадриятларга бўлган юксак ҳурмати, меҳмондўстлиги, оилавий қадриятларнинг мустаҳкамлиги  билан дунё халқлари учун ибрат тимсолига айлангани бизнинг ҳам ғуруримиз.

Меҳмонлар Рақамли технологиялар марказида миллий анъаналар асосида карнай-сурнай, нон-туз билан қарши олинди. Нуронийлар республикада иккинчи бўлиб очилган марказнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” корхонасига саёҳат Фарғона саноат туризми ривожини кўрсатибгина қолмасдан, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини халқаро бренд даражасига етказаётган уста-ҳунармандларнинг бугунги орзу-мақсадлари меҳмонларда самимий ҳавас ҳиссини уйғотди.

-Бу миллий дўппиларни қирғиз қиз-ўғлонлари ҳам роҳат билан кийишган, -дейди Зуҳрахон она Абдураззоқова. –Ёшлигимизнинг энг гўзал дамларини атлас кийиб ўтказганмиз. “Ёдгорлик” мажмуасидаги миллий либос ва дўппилар ўша қадрдон йилларимизни ёдга солди ва ўзбек халқига бўлган меҳр-муҳаббатимизни янада оширди.

Марғилонликлар меҳмонларга миллий матолар тўпламларини ҳадя қилишди.

Шаҳардаги Пур Сиддиқ мажмуасига ташриф ҳам қирғизистонлик нуронийларнинг қалбига ажиб ҳарорат олиб кирди.

Меҳмонлар “Олтин водий” металл маҳсулотлари корхонасида ҳам бўлишиб, Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб катта қувват билан ишга туширилган, ўз навбатида Фарғонанинг иқтисодий салоҳияти ифодасига айланаётган корхона фаолиятини кўздан кечиришди. Корхона раҳбари Эркинжон Юнусов 4 та ишлаб чиқариш мажмуаси билан таништирар экан, бу ерда ишлаб чиқарилаётган ўндан ортиқ турдаги металл маҳсулотларига Қирғизистон ҳам асосий харидор эканлигини таъкидлади.

Қадамжойнинг Оқтурпоқ қишлоғилик Абдусалом ота Қўлдошев асли Риштон туманида туғилиб, вояга етган. Унинг ота юртига ташрифи унутилмас, бахтли онларни туҳфа этди. Фарғона фарзанди ўзининг 37 йиллик дўсти, риштонлик Абдумутал Абдураҳимов билан шу бугун қайта кўришди.

Куннинг иккинчи қисмида нуронийлар Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройи, Фарғона туманидаги “Экокерама” корхонасида ҳам бўлдилар.

“Бирлик” қишлоғилик Инобатхон она Маҳкамова, Лайлихон она Жаниқулова, қизилбулоқлик Туйғун ота Қосимов, марказлик Мирзофаёз ота Парпиев, майдонлик Камолиддин Ботиров сингари нуронийлар Фарғонага ташриф, қадрдон дўстлар, қон-қариндошлар юрти билан дийдорлашувдан шод бўлишди. Зотан, қардошлик қадри ва дўстлик шарафи ҳар икки халқ ўтмиши, бугуни ва келажаги учун сўнмас машъала бўлиб қолажак.

 

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube