Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ  ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ УШЛАБ ҚОЛИШИ КЕРАК

×

 2020-10-03 18:00:14    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилоят хокими Хайрулло Бозаров  вилоятнинг мутасадди вакиллари ҳамроҳлигида «Farg’onaazot» АЖ га ташриф буюрди. Ташриф давомида жамиятнинг умумий салоҳияти ва фаолияти билан, шу жумладан Аммиак, Карбамид, Концентрланмаган азот кислотаси ва Аммиакли селитра ишлаб чиқариш цехлари билан яқиндан танишди.

-Ҳозирги кунда «Farg’onaazot» акциядорлик жамиятимизда етти мингдан ортиқ ишчи - хизматчилар меҳнат қилишмоқда. Ишлаб чиқариш цехлари бир маромда фаолият юритяпти, ишлаб чиқариш қувватлари  юз фоиз амалиётга тадбиқ этилган. 2020 йилнинг январь – сентябрь ойларида 1,163 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилишига эришди. Минерал ўғитлар 285,088 минг тонна ташкил этади. Шундан азотли ўғитлар 282,099 минг тонна, фосфорли ўғитлар 2,989 минг тоннадан иборатдир.  Бундан ташқари Суюқ комплекс минерал ўғитлар, дефолиянтлар ва ичимлик содаси ишлаб чиқариш режасини ҳам уддаладик, - деди жамият раиси Абдупатто Солижонов вилоят раҳбари билан суҳбат жараёнида.

 Вилоят ҳокими  «Аммиак-3» цехида бўлиб корхонанинг инвестицион жозибадорлиги ва келгусида ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархини тушириш, энергосамарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Бундан ташқари корхонанинг Карбамид, Аммиакли селитра, Концентрланмаган азот кислотаси цехлари билан яқиндан танишди. Жамиятда келгусида янги рақобатбардош маҳсулот турларини ўзлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича топшириқлар берди. 

Шунингдек, жамиятдаги инвестицион лойиҳалар билан қизиқди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвeстициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида умумий қиймати 237 млн АҚШ долларига тенг бўлган корхонадаги аммиак, карбамид, аммиакли селитра ва концентрланмаган азот кислотаси ишлаб чиқариш цехларини модернизация қилиш ва жорий қувватларини ошириш лойиҳаси бўйича ҳам фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари вилоят ҳокими корхонада умумий қиймати 188 млн. АҚШ долларига тенги бўлган лойиҳа доирасида "Синтекс Рус" (Россия) компанияси билан ҳамкорликда хорижий корхона очиш, аралашма матолар учун синтетик толалар ишлаб чиқариш, корд ва техник матолар, штапель толаси ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ишларнинг олиб борилишини кўздан кечирди.

Ташриф сўнгида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ҳозирги кунда инвесторларни жалб қилиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида синтетик тола (полиэстерга) бўлган республика ички бозоридаги талабни ўрганиш  жуда зарурлигини таъкидлаб, «Farg’onaazot» акциядорлик жамияти доимо  ўз салоҳиятини ушлаб қолиши кераклигини айтиб ўтди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube