Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АСОСИЙ МАҚСАД - ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

×

 2020-10-08 15:46:04    57

PDF юклаш
Чоп этиш


        Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 август кунидаги 4798-сонли қарорида туманимизнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йўналишлари белгилаб берилган. Жумладан, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, соҳада фойдаланилмаётган ва фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни ўзлаштириш, чорвачилик, шу жумладан паррандачилик ва балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

     Кеча туманнинг биринчи сектори ҳудудида жойлашган Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида айни шу масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар маҳалла аҳолиси билан учрашиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллада аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ-хўжалиги ривожига хизмат қиладиган кооперацияларни ташкил этиш, маҳалла ободончилигига эътибор бериш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, шу билан бирга, коронавирус пандемияси даврида карантин тартиб-қоидаларига, ўрнатилган чекловларга сўзсиз риоя этиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидладилар.

     -“Тадбиркор бўламан, ишчи ўринлар яратаман деган тадбиркорларга биз доим елкадош ва кўмакдош бўламиз. Соҳани ривожлантиришга доир барча имтиёзларни тадбиркорларимизга яратиб беришга таёйрмиз. Биз тадбиркорларимиз кўмаги ва ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз лозим. Шунингдек, маҳалла ободлигига ҳам эътиборли бўлиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир”, - деди туман ҳокими учрашув чоғида.

     Шунингдек, учрашувда фуқароларнинг муаммо ва камчиликлари ҳам ўрганилди. Ҳудудда қишлоқ-хўжлагиги кооперацияси ташкил этиш бўйича чора-тадбир белгиланди. Қалъачада туман ҳокими ташаббуси ва аҳолининг розилиги билан маҳалланинг тозалик ва ободончилик йўналишида зарбдор ўн кунлик ўтказиладиган бўлди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати