Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҚСАДИМИЗ - ҲАМКОРЛИК

×

 2020-10-08 16:39:34    71

PDF юклаш
Чоп этиш


      Ўзбекистон билан Жанубий Корея Буюк ипак йўли даврларидан бошлаб ўзаро маданий, иқтисодий жиҳатдан борди-келди  алоқаларини йўлга қўйган мамлакатлар ҳисобланади.

    Фарғона шаҳрида фаолият бошлаган Корея - Ўзбекистон  бизнес ассоциациясининг ваколатхонаси савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий - гуманитар соҳаларда ҳамкорлик  алоқалари янги босқичга олиб чиқаётгани билан аҳамиятли.

      – Ўзбекистон қадимий ва бой тарихга эга, Буюк ипак йўлининг маркази бўлган ўлка,- дейди Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ваколатхонаси раҳбари Юн Джонг Сок. - Айниқса, Фарғона вилояти ўзининг ҳудудий жойлашуви, йўл ва коммуникация тармоқлари ривожлангани билан ажралиб туради. Бу  Жанубий кореялик йирик тадбиркор ва инвесторларнинг қизиқишларини оширмоқда. Айни кунда ип йигирув ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорти бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган йирик компания ва тадбиркорларни Фарғонага жалб этишда яқиндан кўмак бериш, қўллаб –қувватлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Муҳими, ҳамкорликда иш олиб бориш истагида бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар кўп. Бу бизга келаётган мурожаатлар, таклиф этилаётган янги лойиҳалар мисолида кўриниб турибди.

     Истиқболли лойиҳалар кўлами кенг ва ранг – баранглиги билан эътиборлидир. Ваколатхона  саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,  маҳаллий хом ашёлардан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари  яратишга алоҳида эътибор қаратган.

    Қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришда йирик компания ва сармоядорларга  вилоят инвестицион салоҳияти, яратиб берилган имконият ва имтиёзлар ҳақида тўлақонли маълумотлар базасини яратиш ва тарғиб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

       Сирасини айтганда, икки давлат тадбиркорларининг мулоқот майдони бўлган ваколатхона кўмагида ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳалар юрт ривожи, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилади, албатта.

                      Фарғона вилояти ҳокимлиги

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube