Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИДА ЯНГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-10-08 17:14:05    76

PDF юклаш
Чоп этиш


     Республикамиз ҳукумати ва бевосита давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибори боис, Сўх туманида ҳам бу соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туманнинг Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида янги соғломлаштириш маркази фойдаланишга топширилди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қабул қилган 4798-сонли қарорига асосан туманда бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларни яратиш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир. 

        Жумладан, Сўх тумани собиқ ижтимоий-иқтисодий ва педагогика касб–ҳунар коллежининг фойдаланмаётган ётоқхона биноси бир ярим миллиард сўм инвестиция ҳисобига аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш лойиҳаси амалга оширилди. Бугунги кунда “Сабрина невромед” хусусий корхонаси томонидан янги шаҳарсозлик нормаларига асосан замонавий тиббий хизмат кўрсатиш лойҳаси ишга туширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратишга эришилди. Қўшимча сифатида корхонанинг ён қисмида жойлашган “Сўх - Реацентр” хусусий корхонаси раҳбари Солижон Мўсаев ташаббуси билан янги соғломлаштириш маркази фойдаланишга топширилди.

        - Дарҳақиқат, Сўх туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга Президентимиз томонидан катта эътибор қаратилиб, итмтиёзлар берилмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан берилган бўш бино ва “Агробанк”дан олинган 220 миллион сўм кредит эвазига янги замонавий соғломлаштириш маркази бунёд этилди. Янги соғломлаштириш марказида гидротерапия, яъни сув билан даволаш, неврология-терапия, травмотология бўлимлари мавжуд бўлиб, бу ерда нафақат Сўх тумани аҳолиси, балки қўшни Қирғизистон фуқаролари ҳам бемалол даволанишади. Асосий мақсадимиз ҳукуматимиз эътиборидан самарали фойдаланиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишдан иборат, - дейди соғломлаштириш маркази раҳбари Солижон Мўсаев.

     Соғломлаштириш маркази тақдимот маросимида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Президентимиз томонидан тиббиёт соҳасини ривожлантиришга доир берилаётган эътибор ҳақида гапириб, янги очилган марказ энг аввало, фуқароларимиз саломатлигини ҳимоялаш ва энг асосийси, икки қўшни давлат дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

  Яна бир муҳим жиҳат: соғломлаштириш марказида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, ногиронларнинг даволанишлари учун имтиёзлар мавжуд. Жумладан, тақдимот маросимида икки нафар фуқаро – болаликдан ногирон бўлган Шоҳжаҳон Тожибоев ва Достон Ҳомидзодларга марказ маъмурияти томонидан бепул даволаниш учун сертификат топширилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати