Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ” МЧЖ: КОРХОНА САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИЛЯПТИМИ?!

×

 2020-10-14 06:30:49    148

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни пайтда “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан йилига 1 миллион тонна нефть маҳсулотлари қайта ишланиб, 7100 нафардан зиёд ишчи-мутахассислар меҳнат қилмоқда. Корхонада 70 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотлар ички бозорни таъминлаш билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларига экспорт қилинмоқда. Шу кунларда корхона маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш борасида келишувга эришилди.

Бугун 13 октябрь куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, техник ва технологик янгиланиш, модернизация жараёнлари, нефть маҳсулотларини бирламчи қайта ишлаш, лаборатория таҳлиллари, ёрдамчи хўжаликлар фаолияти билан танишди. Ишчи-хизматчилар ҳамда мутахассислар билан юзма-юз суҳбатлашди.

- Бу борада Франция, Россия, Италия, Япония, араб мамлакатлари тажрибасини ҳам қўллаш керак, - деди вилоят раҳбари. – Жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф асосида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, хом ашёни маҳаллийлаштириш, маҳсулот таннархини камайтирган ҳолда сифатини ошириш зарур.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда корхонада қиймати 300 миллион долларлик модернизация ишлари амалга ошириляпти. Бунинг натижасида яқин истиқболда корхонада йиллик 2 миллион тонна қувватга эга ёқилғи ва мотор мойлари ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Модернизация жараёнларидан сўнг бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар халқаро ҳамжамият томонидан энг яхши сифат кўрсаткичи сифатида эътироф этилувчи “Евро-5” стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради.

Вилоят ҳокими ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ютуқлари, инновацион ғояларни кенг татбиқ этиш, фаолият кўламини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш, илғор хориж тажрибасини ўрганиш, топшириқ бўйича лойиҳаларни тезлаштириш ва корхонани аввалги довруғини яна қайта тиклаш юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берди. Корхона салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали унинг вилоят иқтисодиётидаги улушини ошириш муҳимлигини таъкидлади.