Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: ЭРТАНГИ КУН ИСТИҚБОЛИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

×

 2020-10-22 00:53:49    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров шаҳар-туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га кўра амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон туманида бўлди.

Вилоят ҳокими дастлаб тумандаги “Turon eco cement group” МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона 2019 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, лойиҳа қиймати 140 млрд.сўмни ташкил этади. Корхонада юқори маркали портланд цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши самараси сифатида 500 та янги иш ўрни яратилган.

Тумандаги “Кнауф Гипс Фергана” МЧЖ қўшма корхонаси Германиянинг “Knauf International GmbH” компанияси таъсисчилигида ташкил этилаётган мазкур завод ишга тушиши билан йилига 16 млн. кв.метр гипсокартон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхонада йилига 17,7 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг 89 фоизини ички бозорга, 11 фоизини эса экспортга чиқариш мўлжалланган.

Йиллик экспорт ҳажми 2 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган корхона маҳсулотларини қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон республикаларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Вилоят раҳбари корхонада олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, замонавий технологиялар ўрнатиш борасида техник директор Алексей Михайлов ҳамда қурувчи-мутахассислар билан самимий суҳбатлашди.

Шунингдек, Хайрулло Бозаров “Турон” футбол клубига ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкилланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.

“Турон” клуби аъзолари билан учрашув ўтказиб, футболчилар билан яқиндан танишди. Про-Лиганинг навбатдаги учрашувлари олдидан клубга омад тилаб, эндиликда “Турон”га яқиндан ишқибозлик қилишини таъкидлади. Ўз навбатида клуб раҳбарияти томонидан вилоят ҳокимига эсдалик учун клубнинг 12-рақамли либоси топширилди.

Шу куни вилоят ва туман сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги “Одилжон” фермер хўжалиги пахта далаларида ҳам учрашув ўтказилди. Вилоят раҳбари теримда иштирок этаётган теримчилар билан суҳбатлашиб, уларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Фермер хўжалиги раҳбари билан кузги агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш юзасидан суҳбатлашилди.

Ташриф давомида “Янги Обод Маш Тех Сервис” МЧЖ кластер корхонасида ҳам бўлган вилоят ҳокими 2021 йилги ҳосилга масъулият билан ёндашиш зарурлиги ва белгиланган агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, унумдорлиги юқори бўлган техникалардан фойдаланиш лозимлигига эътибор қаратди.

Бу йил туманда 5 минг 200 гектар ерда кузги шудгорлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу долзарб тадбирга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳайдов тракторлари яна бир бор техник кўрикдан ўтказилиб, жорий таъмирланмоқда. Шудгорлаш ишларини тизимли ташкил қилиш мақсадида 11 отряд тузилиб, уларга 24 та юқори унумли тракторлар жалб этилган.

Вилоят раҳбари техникалар замонавий бўлиши ва айни пайтда бир мавсумга талаб этиладиган эҳтиёт қисмлар билан етарли даражада таъминланиши, ўғит ва ёқилғи таъминоти узлуксизлиги, мавсум иштирокчилари муносиб тарзда рағбатлантирилиши борасида тегишли тавсиялар берди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги