Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“МЕҲРИГИЁ”НИНГ ШИФОБАХШ МАҲСУЛОТЛАРИ

×

 2020-10-24 09:37:48    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Учкўприк туманидаги шифобахш ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “Меҳригиё” кичик корхонасида бўлиб, у ердаги шифобахш ўсимликларнинг хусусиятлари, афзалликлари, парвариш жараёнлари ҳамда улардан тайёрланган табиий маҳсулотлар билан танишди.

Айни пайтда корхонада доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш асосида 100 дан зиёд шифобахш чой, шарбат ва асалли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Папая, зайтун, растаропша, киви, лаванда каби турли ўсимликларни маҳаллийлаштириш ва улардан фармацевтика махсулотлари ишлаб чиқариш борасида олимлар билан ҳамкорликда ишлар олиб бориляпти.

Ишлаб чиқарилаётган дори-дармонлар хорижга экспорт қилинмоқда. Корхона маҳсулотлари юртимиз ва хорижда ўтказилган кўплаб кўргазмаларда намойиш этилган ва юқори баҳоланган. Ҳудудда тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани ҳам корхонанинг эртанги кун истиқболидан далолат беради.

Қишлоқ хўжалигида ҳаётий ва илмий тажрибалар ўзаро мувофиқлаштирилиб, янги-янги ташаббуслар илгари суриляпти. Марказий Америкада етиштирилувчи кўп йиллик иссиқсевар ўсимлик батат, яъни ширин картошкадан энди Учкўприк туманида ҳам мўл ҳосил олиш бўйича илмий-амалий тажрибалар олиб борилмоқда.

Озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишда бундай изланишларимиз ўз самарасини беради, албатта, - дейди корхона иш юритувчиси А. Абдураззоқов. Шунингдек, вилоят раҳбари ва тадбиркор ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда маҳаллий ҳамда хориж бозорларида қиммат нархда сотиладиган годжи ўсимлигини етиштиришни оммалаштириш ҳақида ҳам маслаҳатлашилди.

Учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров тадбиркорга доимо кўмак ва ёрдам бериб борилишини таъкидлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги