Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ ЙИРИК КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2020-10-24 23:03:33    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров тадбиркор аёл Наргиза Аминова раҳбарлигидаги “NARIMTEX” масъулияти чекланган жамияти билан танишди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати ва ўзига хос дизайни билан бугун хорижлик харидорларга ҳам бирдек манзур бўлмоқда.

Molto Caldo, Carlota, Carlota-S, Elif брендлари остида корхонада 200 нафарга яқин ишчилар меҳнати билан 20 турдаги 1500 дан ошиқ моделдаги пальто, кардиган, куртка, плаш, шим, юбка ва бошқалар тайёрланиб, Россия, Исроил, Қозоғизтон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинади. 

Маҳсулотлар матолари асосан Италия ва Туркия давлатларида ишлаб чиқарилган. Бичиш цехи – Моделлаштириш ишлари тўлиқ компьютерлаштирилган. Тикув цехи – Германия ва Японияда ишлаб чиқарилган тикув ва махсус машиналари билан тўлиқ жиҳозланган.
Тадбиркор Наргиза Аминова ташаббуси билан ташкил этилган яна бир янги – “UZWOOLENTEX” қўшма корхонасида ҳам бугун сифат кўрсаткичлари юқори даражада. Бу ерда формали кийимлар учун жун аралашмаси матолар ишлаб чиқариш тармоғи лойиҳаси ишга туширилди. 
Янги лойиҳа бир вақтнинг ўзида 300 нафар маҳаллий ёшлар бандлигини таъминлаш имконини берди. 

Вилоят раҳбари корхона фаолияти, келгусидаги режалар, янги лойиҳалар билан яқиндан танишар экан, “NARIMTEX” МЧЖ халқаро майдонда ўз брендига эга бўлиши лозимлиги ва бунинг учун шаҳар ҳокимияти амалий ёрдам бериши кераклиги бўйича тавсияларини билдирди ва корхона рахбари томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида қарийб икки йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган “Олтин водий” МЧЖнинг сифатли металл маҳсулотларини кўздан кечирди.

6 миллион 800 минг доллардан зиёд банк кредити билан нолдан қуриб битказилиб, 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхона қисқа муддатда ишлаб чиқаришнинг тизимли йўлини танлаб олди. Бу ерда мавжуд 121 та станокларда дастлаб қалин симлардан ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади, сўнг 900 градусли ҳароратда тобланади. Тобланган темир бўлакчаларининг зангламаслиги учун эса уларга кимёвий ишлов берилиб, махсус каробкаларда қадоқланади.

- Жамиятимизда ишлаб чиқарилаётган турли хил ранглардаги, юқори сифатли шуруп, саморез, болт анкер, гайка сингари 50 хилдан ортиқ металл маҳсулотларини қурилиш-таъмирлаш ишлари билан машғул бўлаётган юртдошларимиз арзон ва қулай нархларда сотиб олиш имконига эга бўлмоқда, -дейди корхона раҳбари Эркинжон Юнусов. - Корхонамизда ҳар ойда 380 тоннадан зиёд металл маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Йиллик қувватимиз 4200 тоннадан ошиқ. Жорий йилда қўшни Қирғизистон ҳамда Озарбайжон республикалари билан маҳсулот эспорти бўйича 1,5 миллион долларлик шартнома имзолаган эдик. Шу кунгача 250 млн.долларлик маҳсулотни четга чиқаришга эришдик. Келгусида корхонамизни янада кенгайтириш режамиз ҳам бор.

Вилоят ҳокими корхона раҳбари билан мулоқотда кимёвий лаборатория ташкил этиш, ёшларни ўқитиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада ошириш, экспорт кўрсаткичларини юксалтириш борасида ўзининг таклиф ва тавсияларини билдирди ҳамда корхона рахбари томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

  Бугун Марғилон шаҳрида ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, фуқаролар учун Марғилон шаҳридаги “Рохат” МФЙда 9 та 12 қаватли, шунингдек, “Янги ҳаёт” кўчаси ҳудудида 115 дона 9, 12 ҳамда 16 қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.

Шаҳардаги бир қатор қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда вилоят раҳбари томонидан ушбу уйларни қуриш бўйича лойиҳани мукаммал якунига етказиш, лотларга бўлиш ва келгуси хафтада қурувчиларга танлов асосида бериб, курилиш ишларини бошлаш, шунингдек, уйларни аҳолига қулай шарт-шароитларда, энг муҳими арзон ва сифатли қилиб битказиш, қурилиш ишларига вақтинча иш билан таъминланмаган ёшларни кўпроқ жалб этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги