Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


  АЗМИ ҚАТЪИЙ ТАДБИРКОР КЎПАЯВЕРСИН

×

 2020-11-16 19:03:44    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг тадбиркорлар билан анъанавий очиқ мулоқоти ўтказилди.

Ҳар бир ишда тадбирли, ақл – заковатли бўлиш, ҳалол касб-ҳунар билан шуғулланиш инсон ҳаётини фаровон этади.

Бугун  юрт, халқ корига ярайман деган юзлаб тадбиркорлар бор. Бу албатта яхши. Лекин, иш бошида турган, у ёки бу сабаб оёққа тура олмаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас.    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ташаббуси билан “Тадбиркорлар уйида” ҳафтанинг душанба куни ана шундай фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятидаги муаммоли ечимларни ҳал этиш мақсадида юзма юз мулоқот ўтказилмоқда.

Шу кунга қадар вилоят, шаҳар ва туманлардаги “Тадбиркорлар уйи”га  жами 1243 та тадбиркорлик субъектларидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 617 таси яъни 49 фоизи ижобий ҳал этилди, 313 таси яъни 25 фоиз тадбиркорга керакли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, 313 таси  яъни 25 фоизи тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шундан вилоятга келиб тушган жами 228 та мурожаатдан  116 таси  яъни 51 фоизи ижобий ҳал этилди, 57 таси яъни 25 фоизи тушунтириш бериш орқали ҳал этилган бўлса, 55 таси яъни 24 фоизи тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Бу галги вилоят ҳокими билан учрашувга 40 нафар тадбиркор ва ишбилармонлар ташриф буюришди.

         Шу куни вилоят ҳокими билан учрашув давомида тадбиркорлар томонидан ер майдони ажратиш, бузилган бино иншоотлари учун компенсация тўлаб бериш,  имтиёзли кредит олиш, қарздорликни ундириш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларидаги муаммо ва камчиликлар каби  50 га яқин таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Ватан манфаати, халқ фаровонлиги йўлида ўзининг меҳнати, билими ва тажрибаси билан турли соҳаларда тадбиркорлик ишларини олиб бораётган инсофли, меҳнаткаш ҳамюртларимиз сафи кенгайишини истаймиз ва уларга доимо кўмакка тайёр эканлигимизни билдирамиз, деди вилоят ҳокими Хайрулло Хайитбаевич учрашув якунида.

                                                                         Фарғона вилоят ҳокимлиги.