Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЮРТИМ БАЙРОҒИ ФАХРУ ИФТИХОРИМ!
2020-11-18 13:20:22 74
Бугун мамлакатимизда, шу жумладан вилоятимизда 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу кун муносабати билан Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройи ҳиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Эрта тонгдан Фарғона шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий отлиқлар, велоспортчилар, автомобиллар томонидан давлат байроқлари билан “Ўзбекистон давлат байроғи марши” бўлиб ўтди. Давлат байроғига, она ватанга бўлган туйғу оркестр жўрлигидаги мусиқа оҳанги ила дилларни фахр ва ифтихорга тўлдирди.
Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройи ҳиёбонида байрамнинг тантанали маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов сўзга чиқиб, барчани давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклади. У ўз сўзида давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги, барқарорлигининг тимсоли эканлигини, буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек ардоқлаганини айтиб ўтди.
Байрам тадбирида республика ва вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури ҳамда Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар мактаби ўқувчиларининг ватан, дўстлик ва тинчликни тараннум этувчи шеърлари тадбир иштирокчиларига ҳавола этилди.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги