Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИШКИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ АСЛО КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИ

×

 2020-11-19 14:19:14    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Келгуси йил ҳосилига пухта замин яратишда ер шўрини ювиш катта аҳамиятга эга. Коллектор-зовур тармоқларини ишчи ҳолатга келтирган ҳолда шўр ювишнинг самараси юқори бўлишлигини ер эгаси яхши билади.

Шунинг учун ҳам шўр ювиш ва техника тайёргарлиги мавсуми деҳқонлар учун масъулиятли палла. Ерларнинг шўрини обдон ювмасдан туриб мўл ҳосил олиш ҳам мушкул. Шу мақсадда ҳудудларда бу муҳим агротехник тадбирларга бағишланган режа асосида кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда.

Галдаги семинар вилоятнинг  Марказий Фарғона ерларида жойлашган Ёзёвон туманининг “Яхши ният - 2019” фермер хўжалигида, Тошлоқ  туманидаги қишлоқ хўжалиги техникалари марказий трактор паркида, Бағдод туманида “Аббос Бағдод” номли фермер хўжалигида, Бувайда туманининг қишлоқ хўжалиги марказий трактор паркида  бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров бошчилигида сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъул ходимлари, фермерлар, отряд аъзолари иштирок этишди.

Бу йил вилоят бўйича  мавжуд 60 минг гектар майдонда пол олиниб, шўр ювиш ишлари олиб борилади. Вилоят раҳбари ана шундай долзарб вазифалар олдидан мавжуд туманлардаги отряд аъзолари, фермерлар билан суҳбатлашди.

- Тупроқ шўрини ювиш катта аҳамиятга эга. Агар шўрланган ерларнинг шўри ўз вақтида ювилмаса, ўртача шўрланган ерларда ҳосилнинг 20-30 фоизи, кучли шўрланган ерларда 30-60 фоизи йўқотилади. Бундай майдонларда ерларнинг мелиоратив ҳолатини шўр ювиш, зовур, коллектор-дренажлар ишлаши яхшиламай туриб, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўлжалдаги ҳосилни етиштириб бўлмайди. Бундай долзарб вазифани уддалашда сувчи, механизатор, қўйингки барча отряд аъзоларининг меҳнатига суянамиз, - деди вилоят ҳокими. Уларнинг меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида 500 минг сўмдан пул маблағлари топширилди.

Семинар давомида вилоят раҳбари туманлардаги марказий трактор паркида бўлиб,  шўрланган майдонларда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар, қўлланиладиган техникаларнинг созлик ҳолати хусусида механизаторлар билан мулоқотда бўлди ва уларнинг ҳар бирига пул маблағларини топширди.

Қишки агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ўтказишга қаратилган амалий семинарлар бошқа туманларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги