Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОР ФАОЛИЯТИ ДОИМО ЭЪТИБОРИМИЗДА БЎЛАДИ

×

 2020-11-23 17:32:31    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятда тадбиркорлар фаолиятини тўсиқларсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва албатта муқим иш ўринлари яратишга қаратилган манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ҳафтанинг ҳар душанба куни тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида дуч келинаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир мурожаатчи билан юзма юз мулоқот ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Мазкур қабулнинг эътиборли томони шундаки, тадбиркор вилоят раҳбарига қайси йўналишда мурожаат этишидан қатъий назар, унинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳокимликнинг тегишли мутасадди идоралари раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилади. Шунингдек, давлат ва ҳукумат томонидан яратилаётган имтиёзлар, қонун ҳужжатларида хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар, солиқ, божхона ва рўйхатдан ўтказишдаги имтиёзлар, молия-кредит масалаларига доир керакли йўриқномалар  берилади.

Шу куни 25 нафар тадбиркорларнинг 30 га яқин мурожаатларига  халқ таълими, қурилиш, адлия, Бизнес Омбудсман, кадастр, экология, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, марказий ва тижорат банклари томонидан тегишли жавоблар қайтарилди. 

- Хусусий тадбиркорлик вилоятимиз иқтисодиётининг асосий ричаги ҳисобланади, бугунги кунда мазкур соҳани ривожлантириш, тадбиркор ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтириш ва уларнинг ташаббуси ва хайрли ишларини рағбатлантириш бизнинг доимий эътиборимиз ва назоратимизда бўлади, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров.

Шу кунга қадар вилоят, шаҳар ва туманлардаги “Тадбиркорлар уйи”га жами 1429 та тадбиркорлик субъектларидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 839 таси яъни 59 фоизи ижобий ҳал этилди, 320 таси яъни 22 фоиз тадбиркорга керакли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, 270 таси яъни 19 фоизи тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шундан вилоятга келиб тушган жами 270 та мурожаатдан 138 таси яъни 51 фоизи ижобий ҳал этилди, 71 таси яъни 26 фоизи тушунтириш бериш орқали ҳал этилган бўлса, 61 таси яъни 23 фоизи тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг тадбиркорлар билан анъанавий қабули Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да келгуси ҳафтанинг душанба куни бўлиб ўтади.   

Фарғона вилояти ҳокимлиги