Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ УЙМА-УЙ ЮРИБ ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

×

 2020-12-23 16:11:26    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, вилоятнинг барча соҳаларида ривожланишни янада яхшилаш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий йўналишда манзилли ишларни амалга ошириш мақсадида даставвал Марғилон шаҳрида ўрганишлар олиб борилганди. Ана шундай жараён ҳозирда Қўқон шаҳрида давом этмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров шаҳарда олиб борилаётган жараёнларни кўриш мақсадида Қўқон шаҳрига ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари дастлаб шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази ётоқхонасида истиқомат қилувчи аҳоли турмуш тарзи билан танишди, уларни оилавий шароитлари билан қизиқди, фуқароларнинг муқим иш ўрни билан таъминлаш борасида топшириқлар берди. Вилоят ҳокимлиги Ишчи гуруҳининг тавсиясига биноан айни дамда бинода таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. 

Шундан сўнг, вилоят ҳокими шаҳардаги Навбаҳор кўчасида жойлашган Кўзи ожизлар жамиятига қарашли ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. 

Корхона биносининг бугунги ҳолати қониқарсиз ҳолатда. Бинонинг атиги бир қисмида картон ишлаб чиқариш цехи фаолият юритяпти. Вилоят раҳбари томонидан бинодан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларини жалб этиш борасида таклифлар билдирилди.

Шаҳардаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида 3-сектор ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ишчи гуруҳининг штаби фаолият юритади.

Вилоят ҳокими штаб фаолияти билан танишар экан, унинг иш тартибидан тортиб, ҳудуд аҳолиси учун қулай бўлган жойда фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди.

Айни шу ҳудудда шаҳар “Сувоқава” ДУК га қарашли майдондан оқилона фойдаланиш мақсадида тикувчилик цехи ташкил этиш, натижада 200 нафар маҳалла хотин-қизларини иш билан таъминлаш имконияти яратилиши ҳақида таклиф билдирди.

Шу куни вилоят раҳбари шаҳардаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳудудларидаги эҳтиёжманд хонадонларга бориб, оила вакиллари билан учрашди. Уларнинг муаммоларини бирма-бир тинглади. Шу жойнинг ўзида фуқароларнинг ҳар бир мурожаати юзасидан сектор раҳбарларига керакли вазифаларни белгилаб берди.

Вилоят раҳбарининг уйма-уй юриб, халқ билан юзма-юз мулоқотда бўлганлиги аҳолида катта ишонч туйғусини уйғотди, маҳалладаги кексаю ёш вилоят ҳокимининг келгуси ишларига омад тилаб, дуода бўлишди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги