Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНА БИР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ 

×

 2020-12-23 16:17:06    156

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун аҳоли сони ортиб боряпти. Бу албатта қувонарли ҳол. Оила фаровонлини таъминлаш, рўзғорнинг бутлиги албатта маблағга боғлиқ. Бу борада аҳолини муқим иш ўрни билан таъминлаш катта аҳамиятга эга. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги мавжуд ресурс ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон туманидаги “Мингтут” МФЙ ҳудудида 90 гектар майдонда “Мингтут” кичик саноат зонаси, 140 гектар майдонда "Қўқон" кичик саноат зонасини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан эди. Келгусида Ўзбекистон тумани ва унга чегарадош Қўқон шаҳри тадбиркорларининг саъй ҳаракатлари билан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади, ҳудуд аҳолиси ишли бўлади. Ички ва ташқи бозор учун саноат маҳсулотларининг тури кўпаяди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров икки чегарадош туман ва шаҳар ҳудудида ташкил этилаётган саноат зонасида бўлиб, 63 нафар тадбиркорлик субъектларининг истиқболли бизнес лойиҳалари билан танишди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва уларнинг келгусидаги ишларига омад тилади.

- Пандемия шароитида иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлаш, янги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этишда инвестициялар ҳажмини оширишнинг энг тўғри йўли бу – маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Ижро ҳокимияти вакиллари ҳар бир тадбиркор билан елкама-елка туриб ишлашга, ҳамкор ва кўмакчи бўлишга тайёрлигимизни билишингизни истардим, деди вилоят ҳокими ўз сўзи якунида.

Таъкидланишича, “Мингтут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида 203 миллиард сўмлик жаъми 57 та лойиҳа амалиётга тадбиқ этилади. Дастлабки лойиҳаларга кўра жаъми 1800 дан зиёд ишчи ўрни яратилади. Айни дамда тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳалар тақдимоти давом этмоқда. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги