Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 201 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


10 МИНГДАН ОРТИҚ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАГА САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ

×

 2020-12-26 11:19:24    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда хайрли ишлар янада кенг қулоч ёзмоқда. “Вақф” фонди томонидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.



Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Пандемия даврида юртдошларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаб, савобли ишларни амалга оширгани буни яққол кўрсатиб турибди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қийин аҳволга тушиб қолган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама ёрдам берилиб, далда бўлинди. Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларга 94,1 миллиард сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур маҳсулотлар тарқатилди.



Айни кунда вилоятда 1 минг 41 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10 минг 410 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат эҳсон тайёрланмоқда. Унда мол, товуқ гўшти, ун, ўсимлик ёғи, чой, гуруч, макарон, мош, ловия, нўхот каби маҳсулотлар бор. Мазкур маҳсулотлар санитария-гигиена талабларга риоя қилинган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга етказилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги