Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-12-29 15:14:06    123

PDF юклаш
Чоп этиш


Якунланиб бораётган жорий йилда пандемия келтирган қийин вазиятга қарамасдан юртимиздла бунёдкорлик ишлари тўхтаб қолмади. Юрт ривожи, халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янада жадаллашди. Давлат ва халқнинг бирдамлиги, жипслиги улкан бунёдкорлик ишларига қодир эканлиги яна бир бор намоён бўлди.

Мамлакатимиз Президентининг Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашиш, коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда ўз бурчига содиқ қолиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари - фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Улар қаторида вилоятимиздан ҳам турли соҳа вакиллари, фахрийлар ва ёшлар бор.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши биносида ана шу юксак мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят сектор мудирлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маросимда юксак давлат мукофотларини Президентимиз номидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров топширди.

- Коронавирус пандемияси дунёни жиддий хавотир ва таҳликага солган йилда жонажон Ватанимизда белгиланган режа ва мақсадларга эришиш йўлида олиб борилган таъсирчан чоралар ўз самарасини берди, - дейди вилоят раҳбари. – Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарликлари ва кўрсатган йўл йўриқлар оғир синовларни енгиб ўтишда дастури амал бўлди, иқтисодиётимизнинг ўсиш сурьатлари сақлаб қолинди. Халқимизнинг саломатлигини асраш, турмуш даражасини яхшилаш учун салмоқли ишлар бажарилди. Биргина вилоятимиздаги ютуқлар буни яққол кўрсатиб турибди. Қандай оғир бўлмасин, синовли кунларда барча соҳа вакиллари фидоийлик билан меҳнат қилди, юртимиз равнақи учун ҳисса қўшди. Бир гуруҳ юртдошларимизнинг давлат мукофотлари билан тақдирлангани ҳар қандай вазиятда инсон қадри, меҳнати улуғ эканлигидан далолатдир. Ҳалол меҳнат билан мана шундай юксак қадр топиш, элу юртимиз ардоғида бўлиш барчамизга насиб этсин. Ватанимизнинг юксак мукофотлари муборак бўлсин!

Тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар давлатимизнинг ушбу юксак мукофотлари уларга янада куч-ғайрат бағишлашини, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти йўлида янги марраларни эгаллашга ундашини таъкидлади, юксак эътибори ва ғамхўрлиги учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдиришди. 

Барча давлат мукофотларига сазовор бўлган ҳамюртларимизга юксак эътироф муборак ва бардавом бўлсин!

Шу куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоят сектор раҳбарлари ҳамрохлигида Олтиариқ тумани, Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи 100 ёшли табаррук онахон Салимахон ая Юсупова хонадонига ташриф буюриб, уларни янги йил байрами билан самимий муборакбод этди ва Президентимизнинг юксак эҳтироми ва мукофоти “Шуҳрат” медалини топширди. 

Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри артисти марҳум Кимсанбой Собиров вафотидан аввал бетакрор истеъдоди ва илмий салоҳияти муносиб баҳоланиб “Дўстлик” ордени билан тақдирланганди. Вилоят раҳбари таниқли санъаткорнинг хонадонида бўлиб, уларнинг турмуш ўртоғи Насибахон Собировага давлат мукофотини топширди ва оила-аъзоларига тинчлик-хотиржамлик тилади. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги