Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
2020-12-30 17:15:26 111
Вилоятимизда янги йил байрами олдидан мамлакат Президентининг болажонлар учун тайёрланган совғалари ўз эгаларига топширилмоқда.
Янги йилни барча ўзгача интиқлик билан кутади. Бу байрамда болажонлар қувончига шерик бўлиш, совға-саломлар улашиш яхши одатга айланган.
Вилоятимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига 877 дона “Президент совғаси” етказилди.
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида бўлиб ўтган “Президент арчаси” байрам тадбири болажонларга бир олам қувонч улашди. Мазкур тадбирга Қўқон ва Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди. Карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилган байрам барчада катта таассурот қолдирди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов байрам иштирокчиларини Янги йил билан табриклаб, Президент совғаларини болажонларга топширди.
Безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томоша намойиш этилди.
*** *** ***
Шу куни Фарғона шаҳридаги Болалар уйи тарбияланувчилари учун ташкил этилган Янги йил байрам тадбири ҳам катта шодиёнага айланди. Болажонларнинг шеър ва қўшиқлари барчага бир олам завқу шавқ улашди.
Болажонларга вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари томонидан Президент совғалари улашилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги