Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2016 йил январ-сентябр ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот

 2017-06-19 18:08:28    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2016 йил январ-сентябр ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот

Йиғма бўлими

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 15 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишларини амалга оширилиши жорий йилнинг январ-сентябр ойларида вилоят асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини изчил ривожлантиришда мустаҳкам асос бўлди.

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига еришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (прогноз 107,6% - амалда 110,1%), ҳудудий саноат (прогноз 123,0% - амалда 124,0%), ҳалқ истеъмоли моллари (прогноз 113,1% - амалда 114,9%) ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (прогноз 106,5% - амалда 106,5%), қурилиш ишлари (прогноз 118,2% - амалда 118,2%), жами хизматлар (прогноз 113,5% - амалда 115,6 %) пуллик хизматлар (прогноз 111,9 % - амалда 112,4%) ҳажмлари сезиларли ўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
9684,9 млрд. сўмни ташкил етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,5 фоизни ташкил етмоқда.

Хисобот даврида ЯҲМ ҳажмида хизматлар соҳасининг улуши 
51,5 фоизга (2015 йил 9 ойликда 51,2 %) ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши 64,0 фоизга (2015 йил 9 ойликда 63,8%) тенг бўлди.

Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожланиши

2016 йилнинг 9 ойида дастлабки таҳлилар асосида вилоят ташқи савдо айланмаси 781,5 млн. АҚШ долларини, шундан маҳсулот експорти 394,2 млн. АҚШ долларини, импорти еса 387,3 млн. АҚШ долларини ташкил етиб, ташқи савдо айланмаси салдоси Қ6,8 млн. АҚШ доллари хажмида якунланмоқда.

Ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан ташқи савдо айланмаси 100,1 фоизни, маҳсулот експорти 100,5 фоизни, импорти 99,6 фоизни ташкил етмоқда.

Експорт тузилмасида пахтадан тайёрланган маҳсулотлар експорти 107,4 фоизга, кимё маҳсулотлари 101 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 123,5 фоизга, қора ва рангли металлар 102,6 фоизга, машина ва ускуналар 137,2 фоизга ўсди.

Вилоят тасарруфидаги корхоналарга 2016 йил 9 ойи учун 190,6 млн.долларлик експорт прогнози белгиланган бўлиб, хақиқатдан 193,2 млн.долларга ёки 101,4 фоизга бажарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 августдаги 02-08-60-сонли йиғилиш баёнининг чора-тадбирлари топшириғига асосан вилоят худудий корхоналари томонидан експортни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф етиш чора-тадбирлари белгиланиб, ўтган сентябр ойида амалий ишлар қилинди.

Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллик експортни амалга оширмаган 38 та (12,8 млн. АҚШ доллар) ва режани бажармаган 21 та (8,6 млн. АҚШ доллар) корхоналардаги холат тўлиқ ўрганиб чиқилди ва республика Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 62 та корхона ва якка тартибдаги тадбиркорлар объектив сабабларга кўра (фаолияти тугатилгани, банкрот бўлгани, бошқа вилоятга кўчгани, маҳсулотга сифат сертификати бўлмагани, модернизация ишлари олиб борилаётгани ва бошқалар) 2016 йил експорт прогнозидан чиқариш таклифи ишлаб чиқилди.

Експорт прогнозини бажармаган 26 та корхона томонидан жорий йил август-сентябр ойларида қўшимча 6,1 млн. експорт амалга ошириш билан бирга 2-ярим йиллик учун қўшимча белгиланган експорт прогнози асосида   10 та корхонада 1,2 млн. долларлик янги турдаги маҳсулотлар ва 22 та янги експортер корхоналар томонидан 8,7 млн.долларлик експорт ташкил етилди.

2016 йилнинг ўтган 9 ойи давомида експорт фаолиятига жами 94 та янги корхоналар жалб етилиб, улар томонидан 38,8 млн.долларлик (енгил саноат, чарм-поябзали, кимё, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги) маҳсулотлари експорт қилинди. 17 та корхона томонидан 23 турдаги ((пластмасса уй рўзғор буюмлари, аёллар палтосининг 5 та янги модели, трикотаж футболкалар, ички кийимлар, қурилиш маҳсулотларидан гипсокартон, охак тош, гипс, ипак матолар ва гиламлар, сантехника воситалари ва бошқалар) янги маҳсулотлардан 2,7 млн.доллари експортга чиқарилди.

Експортер хорижий давлатлар сони 8 тага (Япония, Португалия, Белгия, Славакия, Хиндистон, Шири-Ланка, Сингапур, индонезия) ортиб 69 тани ташкил етди. Експортга чиқарилаётган маҳсулот турлари 160 тага етди.

Вилоятда 2016 йил 1 октябр ҳолатига рўйҳатдан ўтган хорижий инвестицияли корхоналар сони 162 тани ташкил етиб, ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 13 тага ортди.

Улар томонидан ишлаб чиқарилган ва хизматлар хажми жорий йилнинг 9 ойида 869 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 114,3 фоизни ташкил етмоқда. Вилоят ялпи саноат маҳсулотидаги улуши 20,3 фоиздан 21,2 фоизга ортди.

Қўшма корхоналарнинг експортида ўсиш 115,4 фоизни, импортида еса 91,2 фоизни ташкил етмоқда.

Ўтган ойларда 10 та янги хорижий инвестицияли корхона ташкил етилди. (Фарғона шаҳрида қурилиш монтаж ишларига ихтисослашган Таиланд "РОЙАЛ ТҲАЙ БРАНCҲ" ХК, , енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "ГРЕАТ СИЛК ИНВЕСТМЕНТ УЛУГ” ХК, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи “Улуғ ИСКАНДАР ИНВЕСТ " ХК ва колсалтинг хизмати кўрсатувчи “ИМПЕКС КОНСАЛТИНГ ФЕРГҲАНА” ҚК, табиий ва сунъий чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Кирғистон “Фаворит Фергана” қўшма корхонаси, Қўқон шаҳрида метан газ балонлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Хитой “Шаффоф метан саноат” ҚК, ип газлама ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Туркия “Ейркотис текистил групп” қўшма корхонаси,   Бешариқ туманида тикув махсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Туркия “Наргиз тонг” ҚК, Фарғона туманида текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Тайланд “Баходир Логон текстил” қўшма корхонаси, Қува туманидаги калава ип ишлаб чиқарувчи “Қува текстил” ҚК)

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ижобий натижаларга еришилди. Хусусан, юридик, консалтинг, мехмонхона, интернет хизматлари, суғурта, молия ва банк соҳасидаги янги ва замонавий хизмат турларининг ҳамда бугунги кунда соҳа вакилларининг кўпаяётганлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Натижалар еса ўз навбатида соҳадаги рақобат муҳитининг шаклланишига, аҳоли арзон ҳамда сифатли харид ва хизмат турларидан фойдаланиш имкониятига ега бўлмоқда.

Ҳисобот даврида жами хизматлар ҳажми 4119,2 млрд.сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,6 фоизга ўсишга еришилди.

Шунингдек, 2175,2 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,4 фоиз ўсиш суръатини ташкил етди.

Кўрсатилган маиший хизматлар ҳажми 262,4 млрд. сўм (ўсиш 122,9%) дан иборат бўлди.

2016 йил 3 чорагида жами 534 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил етилиши белгиланган бўлиб, амалда 562 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди ва 1833 нафарга яқин меҳнат ёшидаги аҳоли доимий иш ўрнига ега бўлди.

Шунингдек, ҳисобот даврида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обеъктларни ишга туширилиши ва мавжудларини кенгайтириш хисобига 4,4 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

2016 йил 3-чорагида давомида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 33867 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида хизмат кўрсатиш соҳаси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тижоратбанк маблағлари ҳисобидан 35460 млн.сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.

Чакана савдо айланмаси. Вилоятдаҳисобот даврида чакана савдо айланмаси ҳажми 5570,7 млрд. сўмни ташкил етиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 113,7 фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига тўғри келган савдо ҳажми еса 1579,3 минг сўмни ташкил етди.

Транспорт ва алоқа. 2016 йилнинг январ-сентябр ойларида вилоят бўйича барча транспорт турларида 79,5 млн.тонна юклар ташилди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,2 фоизни ташкил етди.

Жумладан, автомобил транспортида юк ташиш 74,1 млн. тоннани ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 105,8 фоизни ташкил етди.

Вилоятда 2016 йилнинг январ-сентябр ойларида барча транспортларда юк айланмаси 2646,6 млн.тҒкмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,5 фоизни ташкил қилди. Бу ўсиш автомобил транспортида юк айланмасининг 2184,0 млн.тҒкмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,8 фоизни ташкил етганлиги ҳисобига бўлмоқда.

Йўловчилар ташиш миқдори барча транспорт турлари бўйича 529,0 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,9 фоизни ташкил етмоқда. Бу ўсиш асосан автомобил транспортида йўловчи ташиш ҳажмини 528,1 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,9 фоизни ташкил етганлиги ҳисобига кузатилмоқда.

Ҳисобот даврида транспортларда йўловчи айланмаси 7159,4 млн. йўлҒкмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,7 фоизни ташкил етган. Шу жумладан, автомобил транспортида йўловчи айланмаси 7103,7 млн. йўлҒкмга ёки 104,7 фоизга ўсишга еришилди.

Транспорт хизматларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишни таъминланиши ўз навбатида олинган даромадлар ҳажмини ортишига олиб келди. Жумладан, йўловчи ташишдан даромад 385,5 млрд. сўмни ва ўсиш 126,8 фоизни ташкил етди. Бу асосан автотранспорт хизматидан олинган даромадлар ҳисобига бўлиб, жорий даврда бу кўрсаткич автомобил транспортида 375,4 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128,2 фоизни ташкил етди.

Шунингдек, ҳисобот даврида юк ташишдан олинган даромад 
435,1 млрд.сўмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,8 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, автомобил транспортида юк ташишдан олинган даромад 298,1 млрд.сўмни ва ўсиш 110,3 фоизни ташкил етмоқда.

Вилоятда ҳисобот даврида 355,0 млрд. сўмлик алоқа хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,2 фоизни ташкил қилмоқда. Шундан, аҳолига кўрсатилган алоқа хизматлари 349,0 млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119,5 фоизга тенг бўлмоқда.

Кичик бизнесни ривожлантириш

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг янада фаровонлашишига сабаб бўлиб, 2016 йил 9 ойлиги якуни ҳисоботларига кўра уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 64,0фоизни ташкил етди. Ёки ўтган йилнинг (63,8 %) шу даврига нисбатан 0,2фоизга ошди.

Рўйхатдан ўтган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 19070 таниташкил етди.Шундан, 18593 нафари (жамига нисбатан 97,5 %) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида 1932 та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил етилди.Кичик бизнес субъектлари ҳисобига 32855мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида
882,6 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ҳамда топшириқ режаси107,0фоизга бажарилди.

Саноатни ривожлантириш ва капитал қурилиш бўлими

Саноат йўналишида

Вилоятда 2016 йилнинг 9 ойлигида 5 739,3 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,1 фоизни ташкил етди.

2016 йилнинг январ-сентябр ойларида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 1 859,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 124,0 фоизни ташкил етди. Белгиланган прогноз кўрсаткич 1,0 фоиз ошиғи билан бажарилиши таъминланди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудий саноат корхоналарининг улуши 32,4 фоизни ташкил етди.

Вилоятда 2016 йилнинг январ-сентябр ойларида 36 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатди.

Вилоятда 15 дан ортиқ тармоқларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида енгил саноатда ўсиш 
126,4 фоизга ёки 1443,1 млрд.сўмлик, кимё ва нефт кимё саноатида 
129,2 фоизга ёки 727,0 млрд.сўмлик, озиқ-овқат саноатида 
118,3 фоизга ёки 981,4 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, бир қанча муҳим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишга еришилди.

2016 йил январ-сентябр ойларида 2 005,0 млрд. сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 
114,9 фоизни ташкил етди.

Жами ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмида ноозиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1100,4 млрд.сўмни, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 914,6 млрд. сўмни, вино-ароқ ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш еса 122,4 млрд.сўмни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури. Вилоятда 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги “2014-2016 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2120-сонли қарорига асосан   12 та корхонада 15 та лойиҳа, 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-2298-сонли қарорига асосан 
14 та корхонада 22 та, жами 29 та саноат корхоналарида 33 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Корхоналарда дастур асосида “ГМ-Узбекистан” корхонасида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун еҳтиёт қисмлар, кир ювиш воситалари, газ ташиш ва тарқатишга мўлжалланган ярим тиркамали цистерналар, иситиш батареялари, цеиент заводлари учун бутловчи қисмлар, юмшоқ болалар ўйинчоқлари, полиефир тола, електр чойнаклари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоятда 2016 йилнинг 3-чорагида ҳудудий тасарруфдаги 22 та лойиҳаларда 26,5 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шундан 22,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилиб, 147,5 минг долларлик маҳсулотлар експорт қилинди. Натижада 8,5 млн.доллар миқдорида валюта заҳирасини тежашга еришилди.

Инвестиция сиёсати ва реал сектор тармоқларини ривожланиши

1. Инвестиция сиёсати. 2016 йил январ-сентябр ойларида вилоятда барча манбаалар ҳисобидан 1858,5 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилган. Жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан 177,8 млрд. сўм, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 195,6 млрд. сўм, корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 384,3 млрд. сўм, аҳоли маблағлари ҳисобидан (якка тартиб уй-жой қурилиши, ичимлик сув ва табиий газ тармоқларини қурилиши ва бошқалар) 616,6 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 302,4 млрд. сўм ҳамда чет ел инвестицияси ва кредитлари ҳисобидан 181,7 млрд.сўмни ташкил етди.

Жами ўзлаштирилган маблағларнинг 48,1 фоизи ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 
25 декабрдаги ПҚ-2458-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 
2016 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 
11 та йирик корхоналарга жами 148,4 млрд. сўм, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 8,8 млрд.сўм ва 41,1 млн.доллар тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 226 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шундан, жорий йилнинг 1 август кунига қадар 154,2 млрд.сўм (шундан 119,4 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 8,8 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига ва 25,9 млрд.сўм бошқа харажатларгамиқдорида инвестициялар ўзлаштирилган.

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2016 йилга ҳудудий инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича               133 та лойиҳалар киритилган бўлиб жами 242,5 млрд. сўм миқдорида (шундан 82,7 млрд. сўм ўз маблағи,156,4 млрд. сўм банк кредити ва 3,4 млрд. сўм хорижий) инвестициялар ўзлаштирилиши ва 4842 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шундан, жорий йилнинг 1 октябр кунига қадар 122,9 млрд. сўм (шундан 45,4 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 44,4 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига ва 33,08 млрд.сўм бошқа харажатларгамиқдорида инвестициялар ўзлаштирилган. Натижада 105 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, 2402 нафар иш ўринлари яратилди.

Хусусан:

  1. Ёзёвон туманидаги "Файзли Алимардон" хусусий корхонасида охак ишлаб чиқаришни ташкил етиш лойиҳаси туман ишчи комиссиясини 29.03.2016 йил 4-сонли далолатномага асосан фойдаланишга топширилган;
  2. Ўзбекистон туманидаги "Илёсхон Шохистахон" МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил етиш лойиҳаси туман ишчи комиссиясининг 25.03.2016 йил 2-сонли далолатномага асосан фойдаланишга топширилган;
  3. Фарғона шаҳридаги "Фарғона кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш" корхонасида асфалт ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси шаҳар ишчи комиссиясининг                 18.03.2016 йил 1-сонли далолатномага асосан фойдаланишга топширилган;
  4. "Алл Металл Голд" МЧЖда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси шаҳар ишчи комиссиясининг 18.06.2016 йил 14-сонли далолатномага асосан фойдаланишга топширилган;
  5. ЯТТ "Бабаев Хайрулло" томонидан мебел ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси шаҳар ишчи комиссиясининг 23.03.2016 йил 
    4-сонли далолатномага асосан фойдаланишга топширилган.
  6. Қувасой шахридаги "Фергана керамикс индустри" МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси шаҳар ишчи комиссиясининг 5.02.2016 йил 7-сонли далолатномага асосан фойдаланишга топширилди;
  7. "Фергана Cемент" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонада цемент ишлаб чиқаришни модернизация қилиш лойиҳаси шаҳар ишчи комиссиясининг 12.02.2016 йил 10-сонли далолатномага асосан фойдаланишга топширилди;
  8. Данғара туманидаги "Данғара мега кетл" МЧЖда електр чойнаклар ва плиталар ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси туман ишчи комиссиясининг 2016 йил 15 апрелдаги №2-сонли далолатномасига асосан фойдаланишга топширилди;
  9. "Дониёржон тараққиёти" МЧЖда тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси туман ишчи комиссиясининг 2016 йил 2 февралдаги №1-сонли далолатномасига асосан фойдаланишга топширилди.

10.  "Еуропринт Коканд" МЧЖда каропка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси туман ишчи комиссиясининг 2016 йил 29 июндаги 21-сонли далолатномасига асосан фойдаланишга топширилди.

11.  "Ноционал силк cоттон" МЧЖда калава ип ишлаб чиқаришни ташкил етиш лойиҳаси туман ишчи комиссиясининг 2016 йил 6 сентябрдаги 48-сонли далолатномасига асосан фойдаланишга топширилди.

12.  "Қувасойтаъмирқурилиш" МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил етиш (2-босқич) лойиҳаси туман ишчи комиссиясининг 2016 йил 8 июлдаги 26-сонли далолатномасига асосан фойдаланишга топширилди.

13.  "ИРОН ПЛУС ГОЛД" МЧЖда труба профил ва отвод ишлаб чиқаришни ташкил етиш лойиҳаси туман ишчи комиссиясининг 2016 йил 8 сентябрдаги 33-сонли далолатномасига асосан фойдаланишга топширилди.

Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши. 2016 йил Инвестиция дастуридаги 167 та (режа 138,0 млрд.сўм) шундан 78 та ижтимоий ва 89 та бошқа соҳа объектларида 137,0 млрд.сўмлик (99%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва 164 та объектлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, 24 та мактаб, 11 та коллеж, 15 та соғлиқни сақлаш, 28 та болалар спорти объектлари, 68 та ичимлик суви, 8 та дренаж, 2 та сел йўли объектлари, 1 та саховат уйи, 6 та Олий таълим объектлари тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Қурилиш материаллари. Жорий йил манзилли дастурга 25 та лойиҳалар, шундан янги ташкил етиш ҳисобига 11 та, модернизация қилиш ҳисобига 14 тани ташкил қилади. Ушбу лойиҳаларга жами 10082,1 минг доллар (шундан 5139,3 минг доллар ўз маблағи, 4942,8 минг доллар тижорат банк кредити хисобидан) маблағ сарфланиши ва 780 нафар ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ҳисобот даврида жами 8123,8 минг доллар (шундан 2869,6 минг доллар жиҳозларни сотиб олишга, 2080,4 минг доллар қурилиш монтаж ишларига ва 3173,8 минг доллар бошқа харажатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган. Натижада 21 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб,                   695 нафар иш ўринлари яратилди. (Қувасой шахридаги "Шербек идеал сервис" МЧЖда қум, тош майдалаш ва саралаш цехларини ташкил етиш, "Қувасойшифер" АЖда қурилиш (охак) маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил етиш, "Қувасойтаъмирқурилиш" МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил етиш (2-босқич), Боғдод туманидаги "БОҒДЖД БАРАКА ФАЙЗ" МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил етиш, Ёзёвон туманидаги "Файзли Алимардон" хусусий корхонасида охак ишлаб чиқаришни ташкил етиш, Олтиариқ туманидаги "Олтиариқ Бунёдкор қурилиш" МЧЖда блок ғишт ишлаб чиқаришни ташкил етиш, Фарғона шахридаги "Алл Металл Голд" МЧЖда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, "Фриендс Форевер" МЧЖда қуруқ қурилиш қоришмаларини (шпаклёвка) ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Қувасой шахридаги "Фергана керамикс индустри" МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш, "Фергана Cемент" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонада цемент ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Қўқон шахридаги "Коканд голд фтури" МЧЖда асфалт ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Бувайда туманидаги “Еверест мега гранд” МЧЖда асфалт ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Данғара туманидаги “СОФ ГИСҲТ ФАЙЗИ” МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Тошлоқ туманидаги "Водий сабох" фермер хужалигида пишган ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Ўзбекистон туманидаги "Турон еко цемент гроуп" МЧЖда цемент ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Қўштепа туманидаги "Файзли кабел таъмир" ҳусусий корхонасида кабел маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш).

Пудрат ишлари. 2016 йил январ-сентябр якунига кўра бажарилган пудрат ишлари ҳажми 1505,9млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,2 фоизни ташкил етди.

 

 

 

 

 

 

 

Транспорт, муҳандислик коммуникациялар ва коммунал соҳани ривожлантириш бўлими

Йўл транспорт инфратузилмаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабр               “2016 йил Инвестиция Дастури тўғрисида”ги ПҚ–2458-қарорига асосан вилоятидаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги 2 та автомобил йўлларида 
21.0 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш белгиланиб, 2016 йил учун 24.352 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида режа 8,500 млн.сўм бўлиб, амалда еса   8503,9 млн. сўмлик (100%) ишлар амалга оширилган.

Жумладан:

1. 4Р-144 "Фарғона ш- Хамзаобод қ." автомобил йўлининг 0-3,6 км қисмини қайта қуриш объекти.

Дастурга асосан 2016 йил учун 6.0 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 9,372 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ-сентябр ойларида (режа-3200,0 млн.сўм) 3227,8 млн.сўмлик (101,0%) қурилиш – монтаж ишлари бажарилган (пудратчи – Фарғона ТЙХПТФК);

2. 4Р-17е “А-373 аҒйўлидан Кўқон шахар айланма йўлига” автомобил йўлининг   4-9 км қисмини реконструкция қилиш объекти.

Дастурга асосан 2016 йил учун 15.0 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 15.04 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилган. Январ-август ойларида (режа – 5300,0 млн.сўм) 5276,2 млн.сўмлик (100,0%) ишлар бажарилган. (пудратчи Шарқий ХДААЙСИТФК).

Тўла таъмирлаш 2015 йилдан 2016 йилга ўтувчи объектлар тўғрисида.

Умумфойдаланувдаги халқаро ва давлат ахамиятидаги автомобил йўлларини тўла таъмирлаш бўйича вилоятида 10 та 2015 йилдан ўтувчи объектлардан 9 тасида 2016 йил учун қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилнинг январ-сентябр ойлари режаси 7698,3 млн.сўм бўлиб, амалда 8219,5 млн.сўмлик (107%) ишлар амалга оширилиши кутилмоқда. Жумладан:

1. 4Р-112 “Фарғона халқа йўли”нинг 223-227 км қисмини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 2.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 2850 млн.сўм) 2837.1 млн.сўмлик (100%) ишлар бажарилиши кутилмоқда (пудратчи- Фарғона КХСИТФК);

2. 4Р-145 “Фарғона айланма йўли”

2.1. 4Р-145 “Фарғона айланма йўли”нинг 0-9.4 км қисмини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 1.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 750 млн.сўм) 748,4 млн.сўмлик (100%) ишлар бажарилиши кутилмоқда (пудратчи Фарғона КХСИТФК);

2.2. 4Р-145 “Фарғона айланма йўли”нинг 12.6-15 км қисмини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 1.19 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 370.0 млн.сўм) 354.2 млн. сўмлик (96%) ишлар бажарилиши кутилмоқда (пудратчи - Фарғона ТЙХПТФК);

3. А-373б “Қўқон шахрига кириш йўли”нинг 28-32 км қисмларини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 1.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 670 млн.сўм) 805,7 млн.сўмлик (121%) ишлар бажарилиши кутилмоқда (пудратчи Шарқий ХДААЙСИТФК);

4. Фарғона ТЙХПТФК АБЗ сини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 1.511 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 490 млн.сўм) 488,8 млн.сўмлик (100%) ишлар бажарилиши кутилмоқда (пудратчи – Фарғона ТЙХПТФК);

5. 4Р-153 “Қўқон шахри Мингтут-Аеропорт-Сариқўрғон” йўлини 0-3 км қисмини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 1.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 490 млн.сўм) 494,8 млн.сўмлик (101%) ишлар бажарилиши кутилмоқда (пудратчи - Шарқий ХДААЙСИТФК);

6. 4Р-148а "Фуркат темир юл станциясига шахобча" автомобил йўлининг 21-23.6 км қисмини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 3.0 млрд. сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 1320 млн.сўм) 1316,8 млн.сўмлик (100%) ишлар бажарилиши кутилмоқда (пудратчи – Боғдод ТЙХПТФК);

7. 4Р-112 “Фарғона халқа йўли”нинг 281 км даги йўл ўтказгични тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 502.0 млн.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – сентябр ойларида (режа – 108.3 млн.сўм) 108,3 млн. сўмлик (100%) ишлар бажарилган. Объектда ишлар якунланган. Қолган маблағ иқтисод қилинган. (пудратчи - Фарғона КХСИТФК).

Коммуникация инфратузилмаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 18июлдаги
ПҚ-2214-
сонли «Осиё Тараққиёт Банки иштирокида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари окава сув тизимларини реконструкция қилиш лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасидалойиҳа бўйича хукумат томонидан кафолатланган хорижий кредит ҳисобидан қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

(Лойиҳа муддати 2015-2018 йиллар).

Бажарилаётган ишлар:“Фарғона ва Марғилон шаҳри оқава сув тармоқлари ва насос станцияларини реконструкция қилиш” Лойиҳаси бўйича.

Фарғона ш. "Сувоқава” ИЧ ДУК бош биносидақурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Хозирда бинонинг том қисми ва 1, 2, 3, 4, 5-қаватларида реконструкция ишлари нихоясига етиб бормоқда. Иситиш ва вентиляция тизимларини урнатиш буйича ишлар ва бинонинг ташқи қисмини аликофон билан обшивка қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Марғилонш. "Сувоқава" ИЧ ДУК бош биносида қурилиш монтаж ишлари якунига етиб бормоқда. Хозирда бинонинг ташқи томонида цокол қисмига мармар плиткаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

КНС "Тошлоқ" биносидақурилиш-монтаж ишлари якунига етиб бормоқда.Хозирда насос агрегатларини ўрнатиш хамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

КНС "Атлас" биносидақурилиш-монтаж ишлари якунига етиб бормоқда. Хозирда насос агрегатларини ўрнатиш хамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

КНС "Водстрой" биносидақурилиш-монтаж ишлари якунига етиб бормоқда. Хозирда насос агрегатларини ўрнатиш хамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона шаҳри оқава сув тармоқлари бўйича Нурматов (Д-315мм ПЕ труба, 853 метр, 17 қудуқ) ва З.Ергашев (Д-500мм, 837 метр,12 қудуқ) кўчаларинингоқава сув тармоғлари тўлиқ янгиланди ва фойдаланишга тайёр холатига келтирилди. "Қувасой" кучасида (Д-315 мм ПЕ труба,1324 метр, 28 қудуқ) 1017 метр масофага ПЕ труба етқизилди ва 20та темир-бетон қудуқлари ўрнатилди. "Касирский" кучасида (Д-315 мм ПЕ труба, 1253 метр, 29та қудуқ) 1253 метр масофага ПЕ труба етқизилди ва 29 қудуқ урнатилди. "М.Қосимов" кучасида (Д-400-500 мм ПЕ труба, 3303 метр,67 қудуқ) Д-500мм ПЕ труба 843 метр масофага етқизилди, Д-400мм ПЕ труба 1402 метр масофага етқизилди ва 40 дона темир-бетон қудуқлар урнатилди. "Тадбиркорлар"кучасида (Д-315мм, 1474 метр, 30 қудуқ) 915 метрмасофага ПЕ труба етқизилдива 18 та қудуқ урнатилди. "Бозорбоши" кучасида (Д-315мм ПЕ труба, 531 метр, 12та қудуқ) 531 метр масофага ПЕ труба етқизилди ва 12 дона темир-бетон қудуқлар урнатилди. Шакар кишлок МФЙ (Д-315мм ПЕ труба 2650 метр, 57 қудуқ) буйича 2650 метр масофага ПЕ труба етқизилди ва 57та темир-бетон қудуқлари ўрнатилди.С.Темур (ВАИ) ва Ёшлик кучаларида (Д-315мм ПЕ труба 903 метр, 12 қудуқ) буйича 903 метр масофага ПЕ труба етқизилди ва 12та темир-бетон қудуқлари ўрнатилди.

Марғилон шаҳри оқава сув тармоқлари бўйича Арабгузар кучасида (Д-315мм, 846 метр, 17 қудуқ)оқава сув тармоғлари тўлиқ янгиланди ва фойдаланишга тайёр холатига келтирилди. Б.Марғилоний кучасида (Д-315мм, 1097 метр, 24 қудуқ) оқава сув тармоғи учун ПЕ труба етқизилди. Кунчилик кўчасида 970 метр Д-315мм, Оролбўйи кўчасида 380 метр Д-315мм, Галатой кўчасида 250 метр Д-225мм бўлган оқава сув тармоқлари тортилди. Хозирда Ёшлик кўчасида 300 метр Д-225мм оқава сув тармоғини тортиш буйича ишлар олиб борилмоқда.

Алоқа тизимини яхшилаш мақсадида "Ўзбектелеком" АЖ қошида "ЎзМобайл" миллий мобил алоқа оператори томонидан 181 та база ўрнатиш кўзда тутилган. Шунингдек, 132,36 км шиша толали алоқа линияларни (4 та шаҳар ва 14 та туманларда) қуришилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунга қадар вилоят бўйича 101,18 км масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш ишлари якунланди. Жумладан:

- туман ҳокимиятлари биноларига жами 7,35 км (Бувайда туман ҳокимиятига - 0,4 км, Данғара туман ҳокимиятига - 0,15 км, Ёзёвон туман ҳокимиятига - 1,2 км, Олтиариқ туман ҳокимиятига - 0,7 км, Қўштепа туман ҳокимиятига - 1,4 км, Фурқат туман ҳокимиятига - 2,5 км ва Фарғона туман ҳокимиятига - 1 км);

- вилоят Статистика бошқармаси ва бўлимларига жами 0,9 км (вилоят бошқармасига - 0,5 км, Фарғона шаҳар - 0,1 км, Ёзёвон тумани - 0,1 км, Қўштепа тумани - 0,1 км ва Фарғона тумани - 0,1 км);

- шаҳар ва туман пахта тозалаш заводларига жами 26,38 км (Қўқон шаҳар - 1,8 км, Бешариқ тумани - 0,48 км, Боғдод тумани - 10,5 км, Риштон тумани - 8 км, Қува тумани - 4,5 км ва Ўзбекистон тумани - 1,1 км);

- Ҳамкорбанкнинг шаҳар бўлимларига жами 7,7 км (Фарғона шаҳар - 4,5 км, Қўқон шаҳар - 0,4 км, Марғилон шаҳар - 1,5 км ва Қувасой шаҳар - 1,3 км);

- Бошқа объектларга жами 48,15 км, жумладан “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамиятига 0,3 км, ФарДУ қошидаги 3-сонли академик лицейга 0,5 км, Миллий банкнинг Марғилон шаҳар филиалига 2,1 км, “Универсиада-2016” объектларига 12,9 км, Учкўприк тумани Катта Кенагас қишлоғига 1,35 км, Фарғона тумани Механизаторлар дахасига 2,4 км, Учкўприк ТБ Отажонов, Дехқонов АТСларига 7,2 км, Ўзбекистон тумани Қушқўноқ, Яккатут, Оқмачит қишлоқларига 4 км, Фарғона тумани Новкент ҚАТС га 1,5 км, Данғара тумани Найманча ҚАТС га 3 км, Фурқат тумани Шойимбек АТСга 7,2 км, Қўштепа тумани Солижонобод қишлоғига 5,7 км;

- ФТТх технологияси асосида Фарғона шаҳар Фарғона кўчаси 124, А.Навоий кўчаси 2, 3, 4, 6, Ергашева кўчаси 43, 45, Тарона кўчаси А-21, А-14, Б-15, В-16 уйларга 1,7 км, Қувасой шаҳар А.Азизов кўчаси 203, 211а, 217-уйларга 2 км;

- Видеокузатув камералари учун Фарғона шаҳрида 7 км оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди.

Интернет хизматлари ва кенг полосали тармоқларни ривожлантириш мақсадида 856 портга тенг кенг полосали телекоммуникация қурилмаларини ўрнатилган. Шу жумладан, Фарғона тумани Янгиобод ҚАТСга 48 порт, Чимён ҚАТСга 128 порт, Данғара тумани Найманча ҚАТСга 48 порт, Қува тумани “Қува дон маҳсулотлари” АЖ ҳудудида ажратилган хонага 48 порт, Бешариқ тумани Рапқон ҚАТСга 48 порт, Ўзбекистон тумани Нурсух ҚАТСга 48 порт, Оқмасжид қишлоғига 64 портга тенг ДСЛАМ қурилмалари ўрнатилиб, қишлоқ аҳолисига кенг полосали хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Вилоятда 4 та шаҳар ва 14 та туманларда жами 43 та база станциялар ўрнатилди ва ишга туширилди. Жумладан, Фарғона шаҳар – 9 та, Марғилон шаҳар – 3 та, Қувасой шаҳар – 2 та, Қўқон шаҳар – 2 та, Фарғона тумани –     2 та, Олтиариқ тумани – 1 та, Ёзёвон тумани – 2 та, Қува тумани – 1 та, Риштон тумани – 1 та, Тошлоқ тумани – 2 та, Қўштепа тумани – 1 та, Данғара тумани – 2 та, Учкўприк тумани – 1 та, Ўзбекистон тумани – 2 та, Боғдод тумани – 2 та, Фурқат тумани – 1 та, Бувайда тумани – 1 та, Бешариқ тумани – 2 та, Сўх тумани – 2 та.

181 дона қурилиши кўзда тутилган база станциялардан 95 донаси бўйича лойиҳалаштириш ишлари якунига етган ва булар қуйидагича шаҳар ва туманлар доирасида амалга оширилмоқда. Фарғона (8 та), Олтиариқ         (1 та), Қува (5 та), Ёзёвон (1 та), Риштон (3 та), Тошлоқ (2 та), Қуштепа (5 та), Данғара (3 та), Учкўприк (4 та), Ўзбекистон (6 та), Боғдод (6 та), Фурқат (6 та), Бувайда (4 та), Бешариқ (7 та) туманларида ҳамда Фарғона (16 та), Марғилон (8 та), Қувасой (2 та), Қуқон (8 та).

Қолган 43 та ўрнатиш бўйича Республика “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш” вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.

95 та база станцияларини ишлаши учун ҳамда коммутацион марказ билан боғланишини таъминлаш учун “Фарғонателеком” АЖ томонидан 340,47 км оптик толали алоқа линияларни (4 та шаҳар ва 13 та туманларда) ётқизиб бериш режалари ишлаб чиқилди. Жумладан, Фарғона (17,2 км), Қўқон (5,6 км), Марғилон (19,9 км), Қувасой (18,82 км) шаҳарларида ҳамда Фарғона (37,2 км), Қува (13,5 км), Тошлоқ (17,6 км), Қўштепа (11,1 км), Ёзёвон (3,25 км), Бешариқ (69,8 км), Ўзбекистон(17,3 км) Данғара (15,3 км), Фурқат (25,9 км), Риштон (12,3 км), Боғдод (18,9 км), Бувайда (16,7 км) ва Учкўприк (20,1 км). Ҳозирги кунда лойиҳа-олди смета хужжатлари тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилда АТС-242 да Ўзмобайл коммутацион маркази қурилиши ва ишга туширилиши режалаштирилган.

Қишлоқ массивларида намунавий уй, мухандислик тармоқлари ва инфратузилма объектлари қурилишини бориши тўғрисида (ПҚ-2483).

Туман массивларида 37,6 км. ичимлик суви тармоқлари 11 та ичимлик сув қудуғи, 5 та сув минорасини қуриш ҳамда 1 та сув минорасини таъмирлаш учун жами 2336,2 млн.сўм маблағлар сарфланиши белгиланган. Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилиб фойдаланишга топширилган.

Массивларга 21,02 км. ички йўллар қурилиши белгиланган, бугунги кунда ушбу объектлар 100 % битказилди.

Массивларда 26,1 км електр тармоқлари тортилиши режалаштирилиб, амалда 25,7 ёки 98% ва табиий 37,27 км газ тармоқларини тортиш кўзда тутилиб 24.45 км ёки 66 % га ижроси таминланди. Қолган табиий газ тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда жорий йилнинг 20 октябр кунига қадар ниҳоясига етказилади.

Қишлоқ массивларида намунавий уй-жойлар, ташқи муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектлари қурилиши тўғрисида алоҳида қайд етиш зарур.

2016 йил дастурига биноан 15 та туман 22 та массивларда 1095 та уй-жойларни қурилиши режалаштирилган. Пудрат ташкилотларига (режа 184 млрд.сўм) 174,8 млрд.сўмлик маблағлар молиялаштирилиб, 184,0 млрд.сўм (100%) қурилиш монтаж ишлари бажарилди. Хисобот даврида 1095 та уй-жойларда қурилиш монтаж ишлари якунига етказилиб, туман ҳокимликларининг фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли қарорлари қабул қилиниб, 874 нафар фуқаролар кўчиб кирди. Қишлоқ массивларида 
15 та инфратузилма объектлари тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Уй-жой ва коммунал хўжалигидаги ислоҳотлар

Аҳоли ва корхона маблағлари ҳисобидан хисобот даврида 156.7 км. ичимлик сув тармоқлари ва 36,7 км табиий газ тармоқлари тортилган.

Аҳоли яшаш пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Республика бюджет маблағлари хисобидан 68 та (11,3 млрд.сўм)қишлоқларда 21 та ичимлик суви қудуғи қазилиши, 24 та қудуқлар таъмирланиши ҳамда 72 км сув тармоқлари тортилиши белгиланиб, 
60 мингдан зиёд аҳолини ичимлик суви таъминоти яхшиланишига еришиш кўзда тутилган. Бугунги кунда ичимлик суви 68 та (11,3 млрд.сўм)объектларда (22 та қишлоқ массивларда ва 46 та қишлоқ ахоли яшаш пунктларида) қурилиш-монтаж ишлари якунланди, жумладан 20 та ичимлик суви қудуғи қазилди, 59.9 км тармоқ тортилди, 47 та насос ўрнатилди хамда 43,0 мингдан зиёд ахолининг ичимлик сув таъминотини яхшиланди.

Қишлоқ хўжалиги бўлими

Вилоятда 2016 йил 3 чорагида вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида барча соҳаларда белгиланган Дастурлар доирасида муҳим вазифаларни бажарилишини таъминлаш, рақобатбордош ва бозор талабларига мос бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенг йўлга қўйиш, експорт салоҳиятини ошириш, ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарҳ-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда пировардида аҳолининг реал даромадларини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Жумладан;

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги баҳоларда 3172,9 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 
366,8 млрд. сўм (106,5%)га кўп бажарилди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 35,2 фоизи ёки 1116,7 млрд. сўмлигини чорвачилик маҳсулотларини ҳамда 63,0 фоизи ёки
1999,5 млрд.сўмлигини дехкончилик маҳсулотларини ташкил етди.

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда фермер хўжаликлари улуши                 29,7 фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши еса 66,9 фоизни ташкил етди.

Озиқ-овқат Дастурлари ижроси бўйича.

Вилоятда Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган еҳтиёжини барқарор таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида мева-сабзавот, картошка, гўшт, сут, тухум, асал, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни сақлаш, қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича манзилли Дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 
4 январдаги 1-сонли “2016 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш, вилоятда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ўз вақтида қайта ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда жорий йилда мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини експорт қилиш ҳажмларини ошириш мақсадида 2016 йил 8 январда вилоят ҳокимининг 10-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, 2016 йилда вилоят бўйича 859,2 минг тонна сабзавот (уруғликка 19,0 минг тонна, қайта ишлашга 117,4 минг тонна, експортга 51,3 минг тонна, аҳоли истеъмолига 671,5 минг тонна), 336,7 минг тонна картошка (уруғликка 48,0 минг тонна, аҳоли истеъмолига 288,7 минг тонна), 108,7 минг тонна полиз (уруғликка 2 минг тонна, експортга 3,9 минг тонна, аҳоли истеъмолига 102,8 минг тонна), 416,5 минг тонна мева (қайта ишлашга 54,4 минг тонна, експортга 23,4 минг тонна, аҳоли истеъмолига 338,7 минг тонна), 106,5 минг тонна узум (қайта ишлашга 
16,1 минг тонна, експортга 13,2 минг тонна, аҳоли истеъмолига 77,2 минг тонна) маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари белгиланган.

Вилоятда ҳисобот давридаги барча тоифадаги хўжаликларида жами 718,7 минг тонна сабзавот (ўтган йилга нисбатан 108%), 
252,9 минг тонна картошка (107,8%), 72,1 минг тонна полиз (109,2%), 330,3 минг тонна мева (110,4%), 91,1 минг тонна узум (111,1 %) маҳсулотлари етиштирилди.

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш.

Ҳукуматимиз томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш юзасидан яратилган тизим асосида биринчи навбатда, вилоятимизда аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали ва унумли фойдаланишни кенг йўлга қўйилганлиги ўзининг катта самарасини бермоқда.

Вилоятининг 724 минг та хонадонларига тегишли бўлган ахолининг шахсий томорқа хўжаликларининг 41,0 минг гектар томорқаларида ғалла, сабзавот, картошка, полиз ва озуқа екинларини екиш ҳисобига 15,8 минг тонна ғалла, 502,6 минг тонна сабзавот, 153,7 минг тонна картошка, 33,9 минг тонна полиз, 8,2 минг тонна дуккали донлар, 82,8 минг тонна мева, 79,4 минг тонна узум, 134,1 минг тонна озуқа екинлари етиштириш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда аҳоли томорқаларининг асосий майдонларда 
18,3 минг гектар сабзавот, 2,0 минг гектар полиз, 5,7 минг гектар картошка, 1,5 минг гекар дуккали дон, 9,9 минг гектар майдонларда озуқа екинларини екиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят бўйича шахсий томорқаларига жами 41 минг 520 гектар (101,2 фоиз) ер майдонларга екинлар екилди. Шундан: 18,7 гектар сабзавот (102%), 5,8 гектар картошка (101%), 2,02 гектар полиз (101%), 11,7 гектар бошқа екинлар (101%) екилди. Шунингдек 1954 гектар майдонларга 791 минг дона мева кўчатлари ҳамда 1290 гектар майдонларига 1677 минг дона узум кўчатлари екилди.

Ахолининг шахсий томорқаларига жами 17,4 минг тонна уруғлик картошка, 99,5 тонна пиёз, 11.4 тонна сабзи, 277 кг карам, 3.2 тонна памидор, 6,2 тонна бодиринг, 20,1 тонна кўк пиёз, 7,6 тонна полиз,                  286 тонна бошқа уруғлари екилди.

Шунингдек жами 792 минг дона мева, 1677 минг дона узум кўчатлари екилди.Шундан 1290 гектар узум, 684 гектарга олма, 352 гектарга ўрик, 98 гектарга анор, 586 гектарга гилос, 234 гектарга нок кўчатлари екилди.

Тижорат банклари томонидан шу кунгача аҳоли хонадонларига жами 5,9 млрд сўмлик (уруғлик ва кўчатларга 975 млн сўм, қорамол сотиб олишга 4272 млн сўм, парранда сотиб олишга 449 млн сўм, қўй сотиб олишга 449 млн сўм) кредит маблағлари ажратилди.

Музлаткичли камералар қуриш бўйича

Вилоятда 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳисобига ички истеъмол бозорларини арзон ва сифатли   мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 34-сонли “2016 йилда республика худудларида янги совуткичли сиғимларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёнига асосан Манзилли Дустур ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан жорий да жами 27 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 16800 тонна сиғимдаги янги музлаткичли камералар ташкил етилиши белгиланди. Шундан "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тизими бўйича 500 тоннани, вилоятдаги лойиха ташаббускорлари бўйича 16300 тоннани ташкил етади.

Ушбу мақсадлар учун жами 20,6 млрд. сўм шундан ўз маблағидан  11,0 млрд. сўм, тижорат банклари ҳисобидан 9,5 млрд. сўм сарфланиши режалаштирилган.

Жорий йил учун белгиланган лойиҳаларнинг 27 таси амалга оширилиб, 16200 тонна қувватга ега бўлган янги замонавий музлаткичли камералар барпо етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 27,2 млрд.сўм сарфланди.

Маҳсулотларни қайта ишлаш. Вилоятимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш борасида катта имкониятларга ега.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги “2016-2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хомашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва експорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2505-сонли қарорига асосан вилоятда 2016 йилда 859,2 минг тонна сабзавот, 336,6 минг тонна картошка, 108,7 минг тонна полиз, 416,5 минг тонна мева, 106,5 минг тонна узум, 147,2 минг тонна гўшт, 924,6 минг тонна сут, 348,8 млн. дона тухум, 5 минг тонна балиқ ва 1 минг тонна асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш белгиланган.

Шунингдек, етиштириладиган жами 1 млн. 828 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларининг 91,8 минг тоннасини (149,9 млн. долл.) експорт қилиш белгиланган.

Вилоятда 2016-2020 йилларда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарни реконструкция қилиш бўйича жами 14 та янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу лойихаларни амалга ошириш учун жами 50,3 млн. долл (шундан ўз маблағидан 11,7 млн. долл, банк кредити 23,6 млн. долл., чет ел инвеститция хисобидан 15,1 млн. долл) маблағлар сарфланиши белгиланди. Ҳозиргача ушбу лойихаларнинг тармоқ жавдаллари ишлаб чиқилди.

Чорвачилик бўйича.

Сўнгги йилларда чорвачиликда наслчилк ишларини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни кенг жорий етиш, озуқа базасини яхшилаш, моддий-техника базасини мустахкамлаш ва ушбу соҳада фаолият юритаётган субъектларга етарли шарт-шароитларни яратиб берилаётганлиги соҳада чорва бош сонларини оширишга ҳамда маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришга катта замин яратмоқда.

Масалан,

2016 йил 9 ойида:қорамоллар бош сони 948,4 минг бош
(101,0%), 
жумладан, сигирлар бош сони 352,9 минг бош (101,1%), қўй-ечкилар 832,9 минг бошга (103,3%), паррандалар бош сони 4 млн. 625,8 минг бошга (113,3%) бошга етказилди.

Шунингдек гўшт ишлаб чикариш 101,2 минг тоннани (106,3%), сут ишлаб чикариш 608,8 минг тоннани (106,1%), тухум ишлаб чиқариш 293,7 млн. донани (114,8%), балиқ етиштириш 2443тоннани (110,8%) ташкил етади.

Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича жами 205 та лойиҳада 3708 бош қорамол ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 23,0 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 18,8 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 1176 та янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларга асосан 39 та лойиҳада 451,3 минг бош парранда боқиш ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 5,3 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 5,4 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 274 та янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоят бўйича жами 
41 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда жами 131 гектар ер майдонларига кўллар ташкил етилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 4,1 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 2,8 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 247 та янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликни ривожлантириш бўйича28 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда 5238 дона асалари уялари ташкил етилди. Асалари хўжаликларини ташкил етишга жами 2621 млн. сўм маблағлар (шундан банк кредити 495 млн. сўм) сарфланди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 131 та янги иш ўринлари яратилди.

Ижтимоий ривожлантириш, демография ва аҳоли бандлиги бўлими

Меҳнат ва даромадлар. Вилоятда давр охирига доимий аҳоли сони 3549,3минг нафарни ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан
60,1 минг нафарга ёки 101,7 фоизга ортган.

Иқтисодий ислохотларни жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,4 фоизга ўсиб, 1502,8 минг кишини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 
3 декабр СҚ-63-ИИИ-сонли қарори бўйича “2016 йилда иш ўринлари ташкил етиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури”га асосан, ҳисобот даврида 77753 та (қишлок жойларда 56867 та) янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 100,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Йилнинг давомида иш ахтарувчи сифатида жами 28591 нафар фуқаролар рўйҳатга олинди, шундан 27870 нафари ишга жойлаштирилди.

Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи вилоят бўйича 1224,2 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 фоизга ўсганлиги қайд етилди.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Дастурни амалга ошириш жараёнида биринчи еътибор аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилди.

Ҳозирги кунда вилоятда 12974 ўринли 129 та шифохона ва бир пайтнинг ўзида бир сменада 50,0 минг қувватга ега бўлган 582 та оилавий ва бошқа амбулатория-поликлиника муассасалари самарали фаолият олиб бормоқда.

Тиббий муассасаларда жами 42,4 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 6,7 минг нафардан зиёд врачлар фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари нодавлат тиббий муассасалар фаолиятининг такомиллаштирилишига жиддий еътибор берилмоқда. Натижада нодавлат шифохоналар сони 71 тани ташкил етди. Нодавлат тиббий муассасалар сони еса 285 тани ва якка тартибда тиббий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи врачлар сони 674 нафардан иборат. Шунингдек, пуллик тиббий хизмат олган шахслар сони 2016 йилнинг 9 ойлик якунида 164,3 минг нафарни ташкил етиб, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми 106,0 млрд.сўмни ташкил етди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119,1 фоизга ошган.

Таълимни ривожлантириш. Вилоятда 89,1 минг ўринга ега бўлган жами 678 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, уларда 
75,8 минг нафардан зиёд болалар тарбияланмоқда.

Вилоятда 2016Ғ2017 ўқув йилида 920 та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатиб, 37,4 минг нафар педагог ходимлар508,9 минг нафардан зиёд ўқувчиларга таълим бермоқда.

Бугунги кунда вилоятда 12 та академик лицейлар ва 145 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар сони 161,0 минг нафарни ташкил етди. (Жумладан,академик лицейларда 8400 нафар, касб-ҳунар коллежларда– 152590 нафар)

Спорт. Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний-маънавий жиҳатдан саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етказиш мақсадида, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича тасдиқланган режага асосан 2016 йил 9 ой давомида, шаҳар ва туман ҳокимликлари, турли давлат хамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 1032 та турли спорт мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақаларида 557411 нафар (шундан 252794 нафари қизлар) ёш спортчилар иштирок етишди. Мазкур тадбирларни ўтказишга ва ғолиб бўлган совриндорларни тақдирлашга жамғарма ва ҳомий ташкилотлар томонидан 26,2 млн.сўм маблағлар (шундан, жамғарма ҳисобидан 19,8 млн.сўм) сарфланди.

Ўтган ойлар давомида вилоятимизнинг 48 нафар (шундан 16 нафар қизлар) ёш спортчилари жами 4 та Республика мусобақаларига юборилиб, фахрли 2, 3-ўринларни егаллаб қайтдилар.

Маданият. Вилоятда 4 та театр ва 14 та музейлар, 8041,5 минг нусха китоб фондига ега бўлган 1130 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, вилоятда 91 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази фаолият кўрсатмоқда. Мазкур марказларда 775 та тўгараклар мавжуд бўлиб, тўгаракларда 20,0 минг нафардан зиёд болалар ва ўсмирлар бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқда.