Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятда уюшмаган аҳоли бандлигини таъминлашбўйича манзилли ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 2017-09-18 16:52:40    297

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Амалга ошириладиган ишлар режаси

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул

I. Уюшмаган ахолининг бандлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1.

Вилоятда уюшмаган аҳоли рўйхатини шахар, туман кесимида шакллантириш.

(Вилоятда жами 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган иқтисодий фаол уюшмаган аҳоли аниқланди.Бунда 18-30 ёш 21481,30-40 ёш 35801, 40-50 ёш 32221 нафарни, доимий иш жойига эга бўлишни истаганлар 54597 нафарни, тадбиркорлик қилишни хохлайдиган аҳоли34906 нафарни ташкил этди)

1.Вилоятда уюшмаган ахолини рўйхатини шахар, туман кесимида шакллантириш.

2.Рўйхат асосида хотин қизларни ёши, маълумоти, мутахасислиги, қизиқишлари бўйича  тахлил қилиш.

3.Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, мавсумий ишлар билан банд бўлишни истаган аҳолини аниқлаш.

4.Қайта ўқиш, хунар ўрганиш истагида бўлган аҳолини аниқлаш.

2017 йил

август

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин -қизлар кўмитаси

“Махалла” хайрия жамоат фонди

 

 

 

 

2.

Фарғона вилоятида 2017 йил аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан ҳотин-қизлар учун 74 888 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган, мазкур белгиланган аҳоли бандлиги Дастури параметрларини сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш.

   2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига кўра йил давомида 74 888 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

   Жумладан: саноатда 16 109 та, хизмат кўрсатишда 5348 та, қишлоқ хўжалигида     2785 та, қурилиш ва инфратузилма объектларини амалга хисобига 6921 та, фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали 4569 та, Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 11 600 та, Қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилишдаги мавсумий ва вақтинча ишларда бандлар 17 925 та, Аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликда 28 147 тани ташкил этади. Ушбу яратилган иш ўринлари орқали         74 минг нафарга яқин иш билан таъминланишга мухтож аҳолини бандлиги таъминланади.

Йил давомида

Иш ўринлари Дастурининг параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи вилоят, туман (шаҳар) ишчи комиссиялар

 

3.

Марказий Фарғона худудидаги Қўштепа, Ёзёвон, Риштон, Олтиариқ, Боғдод, Бувайда, Учкўприк туманларида 15,5 минг ГА пахта майдонларини қисқариши хисобига фермер хўжаликларида боғдорчилик ва сабзовотчиликни ривожлантириш.

 

Марказий Фарғона худудидаги 15,5 минг ГА пахта майдонларини қисқариши хисобига Қўштепа, Ёзёвон, Риштон, Олтиариқ, Боғдод, Бувайда, Учкўприк туманларидагифермер хўжаликларида боғдорчиликва сабзовотчиликни ривожлантириш.

Ушбу ишлар амалга  оширилсаҳар бир 1 ГА ер майдонида камида 2-3 нафардан жами 36 мингдан ортиқиш билан таъминлашга муҳтожаҳолини бандлиги таъминади.

Йил давомида

Фермер хўжаликлари, шаҳар,

туман Бандликка кўмаклашиш марказлари

 

II Уюшмаган ахолини бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

4.

Маҳаллаларда кредит олиш истагида бўлган аҳолини имтиёзли кредит олиш учун хужжатларини тайёрлашга кўмаклашиш ва тижорат банкларига такдим этиш.

 

1.Кредит олиш истагида бўлган хотин- қизларни кредитни тўлаш эхтиёжларини ўрганиб чикиш. (кафиллика олувчиларни ўрганиш, МФЙ раиси кафиллигибўйича тушунтириш ишларини олиб бориш)

2.Кредит олишга хужжат тайёрлашларига кўмаклашиш. (кафил иш хақи маълумотномаси, шахснинг тасдиқловчи хужжати, МФЙ маълумотномаси)

2017 йил августь окябрь

“Махалла” хайрия жамоат фонди

МФЙ ходимлари, тижорат банклари

5.

Касаначилик қилиш  истагида бўлган аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш.

 

1.Ногирон фарзанди бор уйда ишлаш истаги бор эхтиёжманд аҳолини рўйхатини шакллантириш касаначилик мехнатига жалб этиш.

2.Касаначилик меҳнати билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.

3.Йирик корхона ва такшкилотларда квотали ўринлар ажратиш.

Йил давомида

Фарғона Азот МЧЖ,

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи

 

 

 

III. Уюшмаган ахолини қайта ўқитиш, касб-хунарга ўргатиш тизимини жонлантириш.

6.

     Худудлардакасб-хунарга эга бўлмаган  аҳолини худуднинг эхтиёжидан келиб чикиб, хунарга ўргатиш  тизимини  шахар, туманларда жорий этиш.  

 

(сартарошлик, тикувчилик, пазандачилик, гилам тўқиш, адрас тўқиш, тўн ва дўппи тикиш  ишларига ўқитиш, ўргатиш)

1.Худудларда худуднинг эхтиёжидан келиб чиқиб аҳолини касб-хунарга йўналтириш.

2.Хар бир шахар туманда 10 нафардан кам таъминланган, ишлаш истагида бўлган аҳолини жамоат ташкилотлари, Сиёсий партиялар, нодавлат, нотижорат ташкилотлари (ўқув марказлари) хомийлар хамкорлигида ўқитиш, хунарга ўргатиш  тизимини жорий этиш. 

3.Худудларда Уста-шогирд анъаналарини жорий этиш.

2017 йил декабрга кадар

Бандликка кўмаклашиш маркази,

Сиёсий партиялар,

Нодавлат, нотижорат ташкилотлар

7.

Бандликка кўмаклашиш марказлари хамкорлигида ишлаш истагида бўлган аҳолини кайта ўқитиш хамда мутахасис сифатида тайёрлаш тизимини жорий этиш.

1.Худудларда фаолият кўрсатаётган хамда  янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарига мутахассис тайёрлаш тизимини жорий этиш.

2.Вилоятдаги бўш иш ўринларидан келиб чиқиб худудларда бепул ўқув курсларини ташкил этиш.

Ишсиз хотин-қизларни, шу жумладан уларни касбга қайта ўқитиш ва тайёрлаш орқали 400 дан ортиқ, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш орқали 600 дан ортиқ ҳамда вакант иш ўринлари ярмаркалари ўтказиш йўли билан1000 дан ортиқ хотин-қизлар ишга жойлаштирилади.

Йил давомида

Шаҳар, туман Бандликка кўмаклашиш марказлари хамда хамкор ташкилотлар билан

биргаликда

8.

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин- қизларни тадбиркорликка ўқитиш, тизимини жорий этиш.

 

1.Ҳар бир шахар туманда тадбиркорлик килиш истагида бўлган хотин қизларни Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл уюшмаси” худуддаги малакали тадбиркорлар кўмагида тадбиркорликнинг  меъёрий хужжатлари, рўйхатдан ўтказиш ва бошланғич  билимларни ўргатиш.

Йил давомида

Савдо-саноат палатаси,

Тадбиркор аёл уюшмаси

 

IV Хотин- қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга  эришиш.

9.

Худудларда шахар, туман прокуратураси билан келишув асосида бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш ва маҳаллалардаги  нотинч, ноқобилоилалардаги   хотин- қизларни бандлигини таъминлашга эришиш.

1.Шахар, туманларда ташкилот ва муассасалар хамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш.

2.Бўш иш ўринлари ярмаркасида нотинч, нокобил, ишлаш истагида бўлган аҳолини ишга жойлаштиришга эришиш.

Хар чоракда

 Шахар, туман хокимлиги,

Хотин- қизлар кўмитаси.

”Махалла” хайрия жамоат фонди

10.

Норасмий секторда банд бўлган аҳолини расмий секторга ўтказиш чораларини кўриш.

 

1.Ипак курти боқувчи хотин қизларга мехнат дафтарчаларини очиш ва уларни ижтимоий -иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

2.Фермер хўжаликларда ишловчи аҳолини қизларнии жтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

Доимий

Хотин- қизлар кўмитаси, 

Касаба уюшмаси бирлашмаси

11.

Хар бир шахар, туман хокимликлари ҳамкорлигида ахолига маиший хизмат кўрсатувчи шахобчаларни ташкил этиш.  

1.Хомийлар кўмагида шахар, туманларда 2 та махалла худудида хомийларни жалб этган холда ахолига хизмат кўрсатувчи “Гилам ювиш”, ”Кир ювиш ва дазмол қилиш”, “Аёллар сартарошхонаси” линияларини ташкил этиш ва эхтиёжманд оила вакилларини  бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

2017 йил сентябр, декабр

Шахар, туман хокимлиги,

Хотин -қизлар қўмитаси

 

 

V. Уюшмаган аҳолини бандлигини таъминлаш борасидаги тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

12.

Аҳоли ва айниқса хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик ва унинг аҳамияти борасидаги тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Маҳаллаларда ахоли ўртасида “Тадбиркор аёл юртга мададкор”,”Сиз тадбиркор бўлмокчимисиз” “Хунарли киши хор бўлмас”, “Харакатда баракат” тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2.Тажрибали ва малакали тадбиркорлар иштирокида “Ток шоу”лар, давра сухбати, савол-жавоб кечалари ташкиллаш.

3.Вилоят телерадиокомпанияси хамкорлигида  тадбиркорлик ва бошка касбларни улуғловчи роликлар, радиоэшитиришлар тайёрлаш ва кўрсатишни ташкил этиш.

2017 йил давомида

Хотин- қизлар қўмитаси, “Махалла” хайрия жамоат фонди,

“Тадбиркор аёл” уюшмаси,

Хунарманд

 уюшмаси,

ОАВ вакиллари

13.

Уюшмаган аҳолини бандлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

1.Вилоят ҳамда шахар, туман босма  ахборот воситаларида ёритиш тизмини жорий этиш.

2.Бандлиги таъминланган, ўз фаолиятини бошлаган хотин-қизлар хақидаги маълумотларни Вилоят хокимлиги, Бандликка кўмаклашиш маркази веб сайтларига жойлаштириш.

Доимий

Матбуот бошкармаси,

 ОАВ вакиллари

 

31.14 KB