Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛА ПОСБОНИ – ОСОЙИШТАЛИК ҚАЛҚОНИ

×

 2017-11-06 10:52:58    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда 1033 та маҳалла фукаролар йиғини мавжуд бўлиб, улардан 1025 тасида “Маҳалла  посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари фаолият кўрсатади. 

Вилоят  бўйича  51  нафар олий, 616 нафар ўрта махсус, 358 нафар ўрта маълумотли “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси рахбарлари меҳнат қиляпти.

Акмалжон Иброҳимов  Фарғона  политехника  институтини тамомлагач, 2014 йилдан буён Фарғона шаҳридаги “Нодирабегим” МФЙ га “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари бўлиб ишламоқда.

Ҳудудимиздаги Алишер Навоий  ва  Аэропорт кўчаларида 21 та кўп қаватли уйлар ва 2 та ётоқхона мавжуд бўлиб, 4150 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан 1680 нафари вояга етмаганлар. Фарғона олимпия захиралари коллежи, теннис корти, министадионда ёшлар спортнинг 16 та тури бўйича шуғулланишлари мумкин, – дейди “Нодирабегим” МФЙ раиси Моҳирахон Мирзамаҳмудова. – Ҳудудда тинчлик, осойишталикни таъминлаш, аҳоли орасида  ўзаро  тотувлик, меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашда маҳалла посбони Акмалжон  Иброҳимов ҳамиша бизга елкадош бўлиб келмоқда.

Маҳалла – Ватан ичра  кичик ватандир. Юрт тинчлиги ана шу мўъжаз маскан осойишталиги билан бевосита боғлиқ. Буни чуқур ҳис қилган  Акмалжон  Иброҳимов ҳудуд профилактика инспектори, майор Шуҳратжон Абдураҳмонов,  маҳалла фаоллари, диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан  ҳамжиҳатликда иш олиб боришни одат тусига киритган.

Бу ҳамжиҳатлик, мустаҳкам ҳамкорлик эса ижобий самарасини бермоқда. Ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари йилдан-йилга камайиб бормоқда. Тўрт йилдан буён  аёллар ва вояга етмаганлар  ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик  содир  этилмади.  13 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 6 нафар қамоқ жазосини ўтаётганлар  бор. Уларнинг оиласи билан ҳар ойда  икки маротаба суҳбат ўтказилиб, муаммолар аниқланиб, бартараф этиляпти. Диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган шахслар йўқ.

Маҳалла посбони учун ҳушёрлик жуда муҳим. Ўзим хизмат олиб бораётган ҳудудни беш қўлдек яхши биламан. Ким нима машғулот билан шуғулланади, маҳаллага кимлар келиб, кимлар кетяпти, ким қаерга сафарга кетди, қўйингки, барча жараённи назорат қилишга вақт, имкон топаман. Бу борада профилактика инспектори менга яқин кўмакдош, –дейди А.Иброҳимов.

2014 ва 2017 йилларда ҳудудларда тинчлик-осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларда огоҳлик ва фаолликни оширишда олиб бораётган самарали меҳнатлари учун ҳамда “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари” кўрик-танловининг шаҳар босқичида 1-ўрин ва  биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Мазкур танловнинг вилоят босқичида эса совриндорлар сафидан жой олди.


Матлуба ТОЖАЛИЕВА.