Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ФИДОЙИСИ

 2017-11-06 10:54:14    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Шароф Рашидов номи Ватанимиз тарихида нафақат етук давлат арбоби, атоқли ёзувчи, қолаверса, ўзбек санъати ва маданиятининг жонкуяри, фидойиси сифатида ҳам муҳрланиб қолган.

Унинг биринчи йирик асари 1937-йилда ёзилган “Чегарачи” поэмасидир.  1940-йилларда яратилган “Қўриқда” хикояси, “Меҳнатчи қизлар”, “Кашмир қўшиғи” қиссалари, “Гулистонда” номли қасидаси, “Қахрим” шеърлар тўплами, “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли” “Қудратли тўлқин” романлари ўзбек халқининг маънавий мулкига айлангани шубҳасиз.

Шароф Рашидов ижоди, айниқса, шеърлари ўзбек композиторлари ва санъаткорларининг илҳом манбаи эди, десак муболаға бўлмайди. Мазмунан бойлиги, кўтаринкилиги билан ўз-ўзидан дилбар қўшиқларга жо бўлган сатрлар бугун ҳам халқ тилидан тушмайди.     Таниқли композитор Сулаймон Юдаков томонидан  адибнинг “Кашмир қўшиғи” қиссасидаги “Дугоналар” шеърига вокал-мусиқа жанри услубида яратилган қўшиқ ҳамон ўз бадиий қимматини йўқотмай ижрочилар томонидан куйланиб келинмоқда:

Дугоналар, омонмисиз, бормисиз,

Жам бўлишиб, очилиб, гулзормисиз?

Хеч қандай куч бизни хазон этолмас,

Бўрон, Хоруд муродига етолмас.

Худди шу асардаги “Оламда гуллар яшар” шеъри билан куйланадиган қўшиқ ҳам ўзига хос миллий руҳ билан суғорилганлиги учун ҳам тингловчилар оммасига қадрдон бўлиб қолган.

Шароф Рашидов ижоди билан миллат маънавиятига, ўз даврида ўзбек мусиқа маданияти ва санъати ривожига муносиб улуш қўшган давлат арбоби, санъат ва маданият фидойиси сифатида ҳам муносиб ном қолдирган.

1958-йили “Лазги” ашула ва рақс ансамбли, 1966-йили “Ўзбекконцерт” филармонияси, 1965-йили “Қайтарма” татар, “Каягим” корейс эстрада ансамбллари, 1972- йили “Ялла”, 1974- йили “Синтез”, 1977- йили “Наво” вокал-чолғу ансамбллари ташкил этилди. Мана шу даврларда Ўзбекистонда санъатсевар, иқтидорли ёшларни излаб топиш мақсадида вилоятлар ўртасида “Марҳабо, талантлар!”, “Чашма”, “Зеҳн” ва телерадиокўрсатувлар орқали мактаб ўқувчилари учун ташкилланган “Куйланг, ёш хонандалар” кўрик-танловлари ташкилланди, танловларда кашф этилиб, истеъдоди эътироф этилган ёшлардан Ўлмас Саиджонов, Султонпошша Ўдаева, Санобар Раҳмонова, Малика Иброҳимова, Сайёра Назирова  сингари эл эътиборидаги санъаткорлар етишиб чиқди.

1960-80 йилларда яратилган “Синчалак”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан”, “Тошкент -нон шаҳри”, “Абу Райхон Беруний”, “Шум бола”, “Ўтган кунлар”, “Зулматни тарк этиб”сингари кўплаб кинофильмлар Шароф Рашидов даврида яратилган бўлиб, халқимизнинг ўтмиши ва бошдан кечирган заҳматли, фидокорона меҳнатларини ўзида акс эттирган. Бу киноасарлар ҳозирги кунда ҳам ўзбек кино санъатининг дурдоналари сифатида қадрланади.

Шароф Рашидов саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда бир неча маротаба халқаро кинофестиваллар ташкил қилинган. Шунингдек, Республика “Қўғирчоқ театри” ва Марғилон шаҳар бадиий хаваскорлар жамоаси Ҳиндистонда, “Баҳор” халқ ансамбли араб мамлакатларида, ўзбек дорбози Тошкентбоев Бразилияда концерт сафарларида, “Лазги” ашула ва рақс ансамбли Тунис давлатининг Карфаген шаҳрида ўтказилган халқаро санъат фестивалида қатнашиб, ўзбек санъатини дунёга намойиш этиш имкониятига эга бўлишган. Буларнинг бари Шароф Рашидовнинг ўзбек санъати ва маданияти ривожи йўлидаги жонкуярлигини кўрсатади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори етук тарихий шахснинг давлатимиз ривожланиши, халқимиз маънавияти, санъати ва маданияти тараққиёти йўлидаги хизматларини ёдга олиш, эътироф этиш, самарали фаолияти ва ижоди, босиб ўтган ҳаёт йўлини ўрганиш ва ибрат олиш учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

 

Улуғбек РАҲМОНОВ,

Алижон ЭРГАШЕВ,

Марғилон педагогика коллежи мусиқа фани ўқитувчилари.