Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АСАЛ – ШИФО, ДАРМОНДИР

×

 2017-11-22 12:08:21    64

PDF юклаш
Чоп этиш


жорий йилнинг 15-30 ноябр кунлари вилоятимиз марказида асал байрами ўтказилмоқда

 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22-23 июн кунлари Фарғона вилоятига ташрифи ҳудудимиздаги кўплаб соҳалар қатори асаларичилик соҳасининг тараққиётида муҳим из қолдирди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бозорларимизнинг тўкинлигини таъминлаш, аҳолига сифатли, арзон ва сервитамин озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, хусусан, вилоятимизда шифобахш табиий неъматни ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир. Бунинг амалий намуналарини айни кунларда вилоятимиз марказида бўлиб ўтаётган асал байрами яққол намоён этмоқда.

Ҳар йилги анъанага кўра ўтказилаётган асал байрами бу гал ҳам юртдошларимизни энг тоза, сифатли ва арзон асал неъматларидан баҳраманд этаётир.

Юздан зиёд асаларичиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан келтирилган асал ва асал маҳсулотлари, уларнинг халқимизга мақбул нархларда сотилиши, танловнинг кенглигидан юртдошларимиз мамнун.

-Асалнинг минг дардга шифо эканлигини одамлар яхши билишади, -дейди Қувасой шаҳридаги “Толибжон –Ғанижон асаларичи” фермер хўжалиги раҳбари Ғанижон ота Йўлдошев. –Шу боис ҳам ҳар йилги байрам мана шундай серфайз ўтади. Асалнинг пахта асали, янтоқ асали, кийикўт асали, липа, кунгабоқар асали, тоғ асали, гречиха асали сингари турлари, айниқса, харидоргир. Маҳсулотнинг тури, қайси ўсимликдан олинганига қараб шифобахшлик хусусияти ҳам хосланади. Бугунги кунда ошқозон, буйрак, юрак, жигар хасталиклари, томоқ оғриғи, шамоллаш, иммунитет пастлиги, камқонлик, умуман, минглаб касаллик борки, давосини асалдан топамиз.

-Вилоятимизда асал байрамининг ўтказилиши энг яхши анъанага айланган, – дейди Фарғона шаҳрилик Гулчеҳрахон Акбарова. – Унда нафақат асал, у билан бирга, гул чанги, прополис, она ари сути, мум, асалари уяси, перга сингари инсон саломатлиги учун ғоят аҳамиятли, табиий дармондори бўлган ўнлаб асаларичилик маҳсулотларини ҳам арзон нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўламиз.

Бугунги кунда вилоятимизда мингдан ортиқ асаларичилик субъектлари рўйхатга олинган. Бу эса ҳудудда аҳолини табиий, арзон ва сифатли асал неъмати билан таъминлаш учун етарли шароит борлигини кўрсатади. Вилоятимизда жорий йилнинг 30 ноябрига қадар давом этадиган асал байрами халқимизнинг мустаҳкам саломатлиги, дастурхонларимизнинг тўкинлигига хизмат қилиш баробарида мутахассислар учун ўзаро тажриба алмашиш имконини ҳам беради.