Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПИЛЛАЧИЛИКДАГИ ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР

 2017-04-12 20:00:01    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қарор

 

2017 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида қабул қилинди. Жаҳон тажрибаси кўрсатганидек, пилла етиштириш ўзига хос фаолият тури бўлиб, унда муваффақиятга эришиш тармоқда меҳнат қилаётган ишчилар тажрибаси ва моддий манфаатдорлигига боғлиқ. Шу сабабдан ҳам ушбу қарор билан қишлоқ жойларда пиллачилик соҳасидаги корхоналарда ҳизмат қиладиган  ва бевосита пилла етиштириш билан шуғулланадиган аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш ва моддий манфаатдорлигини таьминлаш мақсадида:

2023 йил 1 январгача корхоналар ягона солиқ, ягона ижтимоий тўлов ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)дан озод этилди;

уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилди;

пилла етиштирувчи ташкилотлар – пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлари бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилди ва бундан бўшаган маблағлар касаначилар ва ишчи-пиллакорларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

Ипак қурти боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия таъминлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилди.

Қарорда белгилаб қўйилганидек, пилла етиштириш билан банд аҳолининг моддий манфаатдорлиги кучайиши, ҳамда пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия таъминлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши,уйда бола тарбияси ва уй рўзғор ишлари билан ўтирган аёлларга иш стажини юритишлари учун жуда қулай имконият бўлди.

Озуқа базасининг мустаҳкамланиши ва кенгайиши, пилла етиштириш мажмуаларининг бевосита тутзорлар яқинида барпо этилиши, 2 баробар кўп ҳосил берадиган, озуқа қиймати юқори ва совуққа чидамли тут кўчатларининг олиб келиниши пилла етиштириш ҳажмларини ошириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, шу жумладан, шойи газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, пиллани қайта ишлаш улушини ошиши, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот экспорти ҳисобидан валюта маблағлари тушумини орттиришга хизмат қилади.