Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада маҳаллий бюджетнинг 2018 йилги параметрлари қандай?

 2018-01-11 15:03:22    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари тасдиқланди. Хўш, жорий йилда вилоятнинг асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари қандай бўлади?

Йил якунлари бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 16,7 триллион, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,8 триллион, қишлоқ хўжалиги 4,3 триллион, чакана савдо айланмаси 8,9 триллион сўмга ҳамда хизматлар кўрсатиш ҳажми 6,5 триллион сўмга етказилиши режалаштирилмоқда.

Маҳаллий товарларни экспорт қилувчилар учун ташқи савдо шароитларини яхшилаш ҳисобига ҳудудий экспорт ҳажми йил якунига қадар 206 миллион доллардан ортиқ бўлиши кўзда тутилмоқда.

Эътиборли жиҳати, маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозининг ошириб бажарилган қисми тўлалигича маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилмоқда. Хусусан, ўтган йил 9 ойи давомида белгиланган режа кўрсаткичларининг ошириб бажарилган 36,5 миллиард сўми, биргина 3-чоракнинг ўзида эса 15,4 миллиард сўм маблағ маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида қолдирилди.

Жорий йилда ижтимоий соҳа учун 2 триллион 290 миллиард сўм йўналтириш белгиланди. Мазкур кўрсаткич жами харажатларнинг 87,4 фоизини ташкил этмоқда. Таълим харажатларига 1 триллион 339 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 117,1 фоизга, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш учун 58 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўпроқ маблағ ажратилди. 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА

манба: ЎзА, Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги V-XXVI/155-сонли қарори