Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018. Муқаддас калом фазилати дилларга жо

×

 2018-02-07 16:01:38    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда республикамизнинг барча вилоятларида масжидларда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ва уларнинг ноиблари, Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган юртимиз фуқаролари ўртасида Қуръони карим мусобақалари ўтказилмоқда.

Вилоятимизда ҳам Қуръони карим мусобақасининг 19 та шаҳар-туманлар бўйича ҳудудий босқичи юқори савияда ташкил этилди, жами 1244 нафар иштирокчилар рўйхатга олинди.

Қувасой шаҳар “Ислом” жомеъ-масжиди олд майдони байрамона безатилди. Масжид ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Масжидга 1-ҳудуд бўйича Фарғона, Қувасой шаҳарлари, Қува, Фарғона ва Сўх туманларидан 205 нафар мусобақа иштирокчилари, 600 нафардан зиёд тингловчилар йиғилдилар.

Мусобақа икки йўналишда ҳифз (Қуръони каримни тўлиқ ёд олиш), тиловат (гўзал ва равон қироат қилиш) бўйича олиб борилмоқда.

-Президентимиз ташаббуси билан ташкилланган мазкур мусобақа халқимизнинг диний қадриятларимизга бўлган юксак эҳтиромининг бир ифодасидир,- дейди Қувасой шаҳар бош имом-хатиби Алишер Наимов.- Дарҳақиқат, бу мусобақа нафақат иштирокчилар, балки юзлаб, минглаб тинловчиларнинг маънавиятини, маърифатини зиёда қилади. Қолаверса, ҳар бир мусобақа ўтаётган масжидлар ўзининг шарқона услубдаги меъморий ечими, яратилган шарт-шароитлари билан киши эътиборини тортади. Иштирокчиларнинг маънавияти, кийиниши, одоби, ўзини тутиши каби талаблар ҳам инобатга олинди. Ўйлаймизки, мусобақа натижалари жуда қувонарли бўлади.

-Қува туманидан тингловчи сифатида келдик, - дейди меҳнат фахрийси Одилхон Йўлдошев.- Нуронийларимиз кўзларида севинч ёшлари билан мусобақа иштирокчиларини дуо қилишяпти. Бир пайтлар ота-боболаримиз муқаддас каломни ўқиш тугул, қўлларига олишга ҳам ҳайиқадиган замонларни кўришган. Барча нуронийлар номидан муҳтарам Президентимизнинг ислом динига бераётган эътибори учун чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Марғилон шаҳар “Хонақоҳ” жомеъ масжидида ўтказилган Қуръон мусобақасида ҳудудда истиқомат қилувчи 127 нафар иштирокчилар ва мингдан зиёд тингловчилар жам бўлишди. Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган  баҳсда Муҳаммадюсуф Мадаминов, Олимхон Жалилов, Абдулхай Қорабоев, Раҳматуллоҳ Норматов, Муҳаммадсодиқ Олимов сингари муқаддас калом ҳифзи ва қироати бўйича билимга эга бўлган юртдошларимиз ўз иқтидорларини синовдан ўтказишди.

Қўштепа тумани “Муборак” жомеъ масжидида аёллар ўртасидаги Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошлоқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларидан ташриф буюрган Муштарийбону Собиржонова, Нафисахон Жабборова, Фотимахон Тошматова, Назокатхон Содиқова, Шоирахон Маматова сингари 57 нафар хотин-қизлар Қуръони карим сураларини гўзал қироат билан ўқидилар.

Мусобақанинг шаҳар-туман босқичлари 7 та ҳудуд бўйича Қўқон шаҳар “Дегрезли”, Олтиариқ тумани “Шоҳ Толиб”, Бувайда тумани “Салмони Форсий” масжидларида, Ўзбекистон тумани “Умид” тўйхонасида бўлиб ўтмоқда.

               

Маъмура АБДУРАҲИМОВА,

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбирлари.

Сурат муаллифи Шерзод Қорабоев.