Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Энг намунали таълим муассасаси

×

 2018-02-08 16:57:23    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманидаги педагогика касб-ҳунар коллежида  “Энг намунали таълим муассасаси” мавзусида Республика семинари бўлиб ўтди.

Семинар иштирокчилари коллежда ўқувчиларнинг бўш вақтини  мазмунли ўтишини таъминлаш,  ўсмирлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” тизимини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликдаги фаолият билан танишдилар.

Иқтидорли ўқувчиларнинг  инновацион технологиялар кўгазмаси  намойиш этилди. Ёш кашфиётчиларнинг турли йўналишларда олиб бораётган изланишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директори  ўринбосари  Фарҳод Ризаев  айрим таълим муассасаларининг қониқарсиз фаолияти, раҳбарлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни кескин танқид остига олди.  Ёшлар тарбиясида ҳеч кимнинг хато қилишга ҳаққи йўқлиги, энг намунали таълим муассасасига қўйилган талаблар атрофлича тушунтириб ўтилди.

Фарғона алоқа касб-ҳунар коллежида  бўлиб ўтган “Намунали таълим муассасаси” кўргазмали семинарида  коллежларнинг  ўқув ишлари  ҳамда  касбий таълим бўйича  директор ўринбосарлари  иштирок этдилар. Улар соҳалар  бўйича алоҳида гуруҳларга бўлиниб, чет тилларни ўқитишнинг  сифат ва самарадорлигини ошириш, ахборот-ресурс марказида электрон дарсликлар  ва мультимедия ишламаларидан фойдаланиш бўйича  ташкил этилган  очиқ дарс соатларида қатнашдилар.   Дарслар  ноанъанавий  янги педагогик  технологиялар асосида олиб борилди.  Иқтидорли ўқувчиларнинг  яратган макетлар ва техник воситаларини кўздан кечиришди.  Ўқув лабораториядаги шароитлар ва амалга  оширилган ишлар билан танишдилар.

 Семинар давомида дарс машғулотларини қизиқарли ташкил этиш, кўргазмалар янги ғоя ва инновациялардан кенг фойдаланишга  қаратилган тавсиялар билдирилди.

 

 Камола ПОЛВОНОВА.

 Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.