Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Юртнинг сара ўғлонлари ўз йигитлик бурчларини адо этиш учун жўнаб кетмоқдалар

×

 2018-02-22 17:29:59    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар мудофаа бўлимида муддатли ва шартнома асосида хизматга шайланган ёшлар билан учрашганимизда уларнинг синовларга ҳар томонлама тайёрланиб бораётганига гувоҳ бўлдик. Бу жараён Президентимизнинг жорий йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси асосида тўлақонли амалга ошириляпти.

Чақирув комиссиялари ошкора ҳамда самарали фаолият олиб бораётгани диққатга сазовордир. Замон талаблари асосида жиҳозланган, қулай шароитларга эга ҳарбий чақирув пунктида ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тажрибали шифокорлар, шаҳар ҳокимининг қарори билан ташкилланган комиссия аъзолари бу борада сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.

– Йигитларимизни саралашда уларнинг нафақат жисмоний балки, сиёсий-маънавий билимларини ҳам синовдан ўтказяпмиз, – дейди мудофаа бўлими раҳбари, майор Жўрабек Султонов. – Комиссиямиз таркибида шаҳар ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, ёшлар иттифоқи, шаҳар ички ишлар бошқармасидан вакиллар бор. Чақирув бўлинмаси катта ёрдамчилари Муборак Содиқова, Улуғбек Усмонов, тиббий кўрикка масъул 8 нафар мутахассислар ҳам йигитларни ҳарбий хизматга саралаб олишда астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар тизимнинг такомиллашувига хизмат қиляпти. Масалан, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинадиган фуқаролар томонидан тўланадиган пул бадаллари ҳажмини  камайтириш мақсадида Президентимиз 2 февраль куни тегишли Фармонни имзолади. Мазкур Фармонга асосан, сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари миқдорида белгиланди. Бунгача сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробарини ташкил этган.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида туман (шаҳар) чақирув комиссиялари томонидан сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқаролар яратиб берилган ушбу имкониятдан кенг фойдаланган ҳолда янгидан белгиланган пул бадали миқдори бўйича шартномалар имзолаб, пул бадалларини тўлашлари мумкин.

– Белгиланган талаб ва меъёрларни бажариб, муддатли хизматга танлаб олинганим ҳаётимда унутилмас кун бўлиб қолади, – дейди шаҳардаги 49-Ал-Фарғоний маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Обиджон Сулаймонов. – Синовларга тайёрланиш баробарида билимларимизни ҳам юксалтирдик. Ўз бурчимни бажариб, Ватанимга муносиб хизмат қилиш учун тайёрман.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Муаллиф олган сурат.