Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Обод қишлоқ" дастури – фаровонлик асоси

×

 2018-04-05 10:38:03    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда вилоят ва туман марказларида ободонлаштириш ва марказий кўчаларнинг меъморий қиёфасини янгилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Бироқ, сир эмаски,  мамлакатимизнинг салмоқли қисмини ташкил этадиган қишлоқ ва овулларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ўз ечимини кутиб турган масалалар йиллар давомида тўпланиб қолган эди.

Давлатимиз раҳбарининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида"ги Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори олдимизда кўндаланг турган ана шундай масалаларга ечим бўлди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб туманларда, авваламбор, олис ва табиий иқлим  шароити оғир  ҳудудларда  2018 йилда 2 тадан, келгуси йилларда  3 тадан қишлоқда  аҳолининг  яшаш  шароитларини тубдан  яхшилаш, турмуш  тарзи ва даражасини сезиларли даражада  ижобий томонга ўзгартириш, қишлоқларимиз қиёфасини замонавий мезонлар асосида қайта қуриш,  қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса, ёшлар учун муқим иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” Дастури қишлоқ аҳолиси учун кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди.

Вилоятимизда ҳам ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш, белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишга киришилди. Жумладан, дастур доирасида 2018 йилда ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ электр энергиясини аҳоли учун белгиланган нархларда етказиб бериш преференциялари тадбиқ этиладиган асосий турдаги қурилиш материаллари рўйхати шакллантирилди. Қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг молиявий параметрларида аҳолини кўпдан бери қийнаб келаётган муаммолар ечими ўрин олди.

– Дастурга асосан, туманимиздаги Шойимбек ва Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинларида бунёдкорлик ишларини олиб бориш режалаштирилган, – дейди Фурқат туман ҳокимининг ўринбосари Рауфжон Ҳамдамов. – Хусусан, ижтимоий соҳа объектларида бир қатор амалий ишларни олиб боришни мақсад қилганмиз. 19-, 20-сонли мактабгача таълим муассасалари, 20-сонли умумтаълим мактабини таъмирлаш, Шойимбек МФЙ ҳудудига 2,6 км ичимлик суви тармоқларини тортиш, аҳолига 376 дона газ баллон етказиб бериш режалаштирилган. Мустақиллик маҳалласи учун ҳам керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Дахлдор корхона ва ташкилотлар бириктирилди.

Бешариқ туманидаги Рапқон ҳамда Тошариқ маҳаллаларида ҳам ажратилган маблағлар эвазига умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва аҳолининг таъмирга мухтож хонадонларини, ички йўлларни, ичимлик суви ва электр тармоқларини таъмирлаш ҳамда суюлтирилган газ баллонларини тарқатиш каби муҳим вазифаларни бажариш режалаштирилган.

Данғара туманидаги Катта Бойбўча ва Боғиш маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бир қатор муаммолар йиғилиб, ҳал қилиниши керак эди. Дастурга асосан ҳар икки маҳаллада кўча чироқларини ўрнатиш, гулзорлар ташкил этиш, бундан ташқари маиший тармоқларни ривожлантириш каби юмушлар бажарилади. Қолаверса, савдо ва сервис шахобчаларини ишга тушириш, автомобиль ва ички йўлларни реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон туманида эса Қақир ва Яккатут қишлоқлари худудларини ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришга зарурат бор. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳудудларда тадбиркорларнинг ташаббуси ҳам яққол кўзга ташланади. Масалан, Яккатут қишлоғида “Умид” фермер хўжалиги томонидан 2 қаватли савдо мажмуаси, тадбиркор Б.Хўжаматов томонидан савдо дўкони, Қақир қишлоғида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилиши олиб борилмоқда.

– Муҳтарам Президентимизнинг мазкур дастурига асосан тумандаги Катта Кенагас ва Тошкентлигузар маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ташкил этилмоқда, – деди биз билан суҳбатда Учкўприк тумани ҳокими Муҳаммаджон Деҳқонов. – Ҳар иккала туман ҳам марказдан узоқлиги боис аҳолига қулайлик яратиш эътиборимизда турибди. Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган мазкур дастур ҳудудларда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, халқни рози қилиш, юртимизни янада тараққий эттиришга хизмат қилади.

Қўштепа туманидаги жараёнлар ҳам қизғин. Ҳудуднинг энг обод қишлоқларига айлантирилиши кўзда тутилган Соҳибкор  қишлоғида 9 та, Хумдон қишлоғида 7 та уй-жойларни таъмирлаш, жами 7 км ичимлик суви манбасига эга бўлган иншоот ва тармоқларни реконструкция қилиш, 7,4 км электр энергияси тармоқларини модернизация қилиш, аҳоли эҳтиёжига мос равишда суюлтирилган газ маҳсулотини мунтазам етказиб беришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Бағдод туманида Амиробод ва Истиқлол МФЙлар дастурга киритилган.  Ушбу ҳуддаларда кам таъминланган оилалар хонадонининг том ва девор қисмларини, йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш, кўча чироқларини ўрнатиш бўйича муаммолар мавжуд. Уларни бартараф  қилиш учун туман ишчи гуруҳи томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Олтиариқ туманида  “Обод қишлоқ” дастурига Қапчуғай, Тинчлик ва Полосон маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилди.  Бу ҳудудлардаги 5900 та хонадонда, 8502 та оила,  29982 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Ишчи гуруҳ томонидан уларнинг орасида  31 та кам таъминланган хонадонлар борлиги аниқланди.  Ҳозирда мазкур оилаларга кўмак бериш ишлари  олиб бориляпти. 

– “Олтиариқтранс” томонидан Тинчлик-Қапчуғай қишлоғи орасидаги 8 километрлик масофага автобус қўйишни ҳам режамизга қўшдик. Транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида автобус йўналишлари ва бекатлар ташкил этилмоқда, - деб изоҳ берди мавзу юзасидан туман ҳокими Холмирза Ниёзов. – Учала қишлоқда ҳам газ муаммо бўлиб келган. Паст томондан газни юқорига тортиб келишни режага қўйганмиз. Кўпқаватли уйлардаги газ билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишни дастурга киритганмиз. Бу уйларда ичимлик сувида ҳам қатор муаммолар мавжуд. Маҳаллаларда бу борада таъмирлаш ишларига киришилди.

  Сўх туманидан Ровон, Истиқлол  ва Қалъа  маҳалла фуқаролар йиғинлари танлаб олиниб аҳоли пунктларининг  меъморий  қиёфасини  тубдан янгилаш, ҳудудларни  комплекс  ривожлантириш, йўл транспорт  инфратузилмаси, муҳандислик комуникация тармоқлари  ва  ижтимоий соҳа  объектларини  барпо этиш  ҳамда  шу асосда  аҳолининг  турмуш маданиятини  юксалтириш  бўйича  чора-тадбирлар  ишлаб чиқилди. Бундан ташқари туманнинг дастурига киритилган маҳаллаларга олиб борувчи йўлда жойлашган Чашма, Зангат, Чумоқча, Мулгон, Обишир қишлоқларида ҳам қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни коплекс ривожлантириш, йўл транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-комуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Риштон туманида  Президентимиз  Фармонида кўзда тутилган дастурга асосан  Бўстон ва Хуррамобод қишлоқлари танлаб олинди. Қишлоқ аҳолиси асосан томорқада деҳқончилик билан шуғулланади. Ўрик меваларини қуритиш ва уни экспорт қилишга қизиқади.  Қишлоқда гузар  лойиҳаси тайёрланиб, аҳоли учун кичик бозорча қурилиши белгиланган. Қолаверса, Хуррамобод чекка қишлоқ бўлганлиги сабабли транспорт хизматига эҳтиёж катта. Бу икки қишлоқда тозаликни сақлаш, ободонлаштириш ишларига  мутахассислар жалб қилинди. Таъмирталаб  аҳволда бўлган дренаж янгиланиш учун Дастурга киритилди. Электр симёғочлари ёғочдан бўлганлиги учун тузатиш ишлари олиб бориляпти. Кўчалар асфальтланмоқда.

Фарғона туманида ҳам 2018  йилда Миндонобод  ҳамда Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” Дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилиб, уларни молиялаштириш манбалари аниқлаб олинди. Бу қишлоқлар ҳудудида амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари кўлами ғоятда кенглиги билан аҳамиятли. Уларнинг меъморий қиёфасини босқичма-босқич янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш яқин келажакда туман аҳолисига муносиб яшаш шароитини яратиш, турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ана шундай эзгу юмушлар жорий йилда Қува туманидаги Акбаробод ва Толмозор маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам амалга оширилади. Туман ҳокимлиги раҳбарлигида сектор раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар вакиллари аҳоли хонадонларини ўрганиб, белгиланган ишларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни олиб борадилар.

Юқорида санаб ўтилган бир қатор муаммоларни ҳал этиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ёзёвон туманидаги Қатортол ва Қоратепа қишлоқларида ҳам ободлик ва бунёдкорлик ҳаракатларига астойдил киришилди.

Тошлоқ туманида жорий йил давомида, Заркент қишлоғи мисолида “Обод қишлоқ” Дастурини амалга ошириш режалаштирилди. Қишлоқда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 9 та янги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш 7 тасини  меъморий қиёфасини ўзгартириш мақсадида реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. “Обод қишлоқ” Дастури доирасида 1 млрд 845 сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Кенг кўламли бунёдкорлик, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қишлоқ аҳолисининг турмуш маданиятини юксалтиришга хизмат қилиш баробарида қишлоқ аҳоли пунктларини қайта янгилаш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муҳим асос бўлади.

 

“Фарғона ҳақиқати”

 махсус мухбирлари

томонидан тайёрланди.