Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 286 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Соҳибқирон салоҳиятига бир назар

×

 2018-04-10 11:22:53    57

PDF юклаш
Чоп этиш


“Кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлиги, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини , шу асосда келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак”, деган ўткир ақида буюк бобокалонимизнинг барҳаёт номига бўлган халқимиз ва дунё эътирофини англатиб турибди.

Зеро, Амир Темур шахсини идрок эта олиш бугунги ва келажак авлод учун улкан саодатдир.

Фарғона давлат университети катта мажлислар залида Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб ўтказилган илмий-амалий анжуман барча ёш авлод учун Соҳибқирон даҳосини ўрганиш, унинг бемисл салоҳиятини теран англашга хизмат қилди.

Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши, маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, олий ўқув юрти билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда профессор-ўқитувчилар, темуршунос олим ва тадқиқотчилар, талаба-ёшлар жам бўлишди. Дастлаб Амир Темурнинг давлат арбоби, моҳир саркарда, халқпарвар давлатпаноҳ, буюк бунёдкор сифатидаги фаолияти ҳақида ёзилган китоблар, мақолалар, ўқув қўлланмаларидан иборат  кўргазма ва тақдимот иши намойиш қилинди.

Анжуман давомида Фарғона давлат университети доценти, тарих фанлари номзоди Баҳриддин Усмоновнинг “Амир Темур –буюк давлат арбоби ва енгилмас саркарда”, доцент Сайёрахон Мирсоатованинг “Соҳибқирон Амир Темурнинг маданият ва маънавият соҳасида амалга оширган ислоҳотлари”, университет катта ўқитувчиси Раҳматжон Арслонзоданинг “Истиқлол даврида темуршунослик”, тарих кафедраси ўқитувчиси Саидахон Ҳакимованинг “Темурийлар даври меъморий обидаларининг туризмни ривожлантиришдаги ўрни” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Маърузаларда таъкидланганидек, Марказий Осиё ҳудудларини ягона марказлашган давлатга бирлаштирган, Ҳинд ва Гангадан то Сирдарё ва Зарафшонгача, Тян-Шандан то Босфоргача улкан империя барпо этган Амир Темур ўз халқини одиллик ва халқпарварлик, қонун устуворлиги тамойиллари билан бошқарган, элга тинчлик, ободлик нашидасини берган етук ҳукмдор сифатида тарихда қолган. Унинг “Темур тузуклари” номли китоби Соҳибқироннинг  ҳарбий санъатга, давлат тузилиши ва мамлакатни бошқаришга оид қарашларини акс эттиргани билан алоҳида қадр топгани бежиз эмас.

-Бобокалонимиз ўзининг бунёдкорлик йўлида амалга оширган улкан ишлари билан ўчмас из қолдирган, -дейди тарих фанлари номзоди Б.Усмонов. – Айниқса, Амир Темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним жомеъ масжиди, Гўри Амир, Аҳмад Яссавий, Зангиота мақбаралари, Оқсарой, Кўксарой ва Шоҳи Зинда сингари мўъжизакор обидалар буюк бунёдкорнинг ақл-заковати ва тафаккури ҳосилалари эканлиги шубҳасиз.  Қолаверса, унинг “Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кессам, ўрнига ўн дарахт эктирдим” деган фикрлари Соҳибқироннинг яратувчанлик салоҳиятидан дарак беради.

Олийгоҳнинг Амир Темур тарихи билимдонлари деб топилган бир гуруҳ иқтидорли талабаларига Маънавият ва маърифат Кенгаши вилоят бўлими томонидан энг сара китоблар жамланмаси тақдим  қилинди.

Мазкур илмий-амалий анжуманда буюк бобокалонимиз шахси, у зот адо этган улуғвор ишларнинг фахр билан эътироф этилиши ёшлар қалбида Амир Темурнинг муносиб авлодлари бўлиш истагини янада баландлатди.


Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА.

фото: fikr.uz