Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Марғилонда драма театри биноси фойдаланишга топширилди

×

 2018-04-10 11:50:28    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Театр биносининг очилиши катта шодиёнага айланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ш. Ғаниев иштирок этди.

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ё.Аҳмедов ва бошқалар мамлакатимизда миллий театр санъатини ривожлантириш, санъатимизнинг мумтоз анъаналарини асраб-авайлаш, янги саҳна асарлари яратиш масалаларига қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Вилоятимизда ҳам театрлар фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги уч йилда Фарғона шаҳрида Театр-концерт саройи, вилоят қўғирчоқ театри қурилди, вилоят рус драма театри ҳамда Қўқон шаҳар мусиқали драма театри бинолари реконструкция қилинди. "Мақом мактаби" ва "Аския мактаби" ташкил этилди.

Драма театри биноси санъат ихлосмандлари, театр фидойилари, кенг жамоатчилик учун ўзига хос туҳфа бўлди. 200 ўринли томоша залида замонавий шароитлар яратилган. 

Тадбирда вилоят мусиқали драма театри ва рус драма театри ижодкорлари спектакллардан парчалар намойиш этди.


 

М.СУЛАЙМОНОВ.

М. ҚОДИРОВ олган суратлар. (ЎзА)