Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳосил салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ

×

 2018-04-16 14:53:45    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиз фермерлари айни кунларда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида ғалла парвариши ва чигит экиш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

84 минг 680 гектар майдонда чигит экиш ишлари якунига етказилмоқда. Вилоят фермер хўжаликлари 109 минг 200 гектар майдонда ғалла парваришламоқда. Тўрт сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича “Ғалла парваришида фавқулодда ҳолат” даврида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, ғалла майдонларини шарбат билан суғориш мақсадида 17 та шаҳар, туманлар штаблари ва 110 та маҳаллий ўғит чиқариш отрядлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан ҳар гектар ғалла майдонига 5 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш ва далага чиқариш бўйича фермер хўжаликлари кесимида режа-жадвал ишлаб чиқилган.

Қува тумани фермер хўжаликларида ҳам ғалла парвариши, чигит экиш ишлари қизғин. Бир текис ривожланаётган майсани шарбат усулида суғориш, озиқлантириш тажрибали ғаллакорлар тавсияси асосида амалга оширилаётир.

Айни кунларда туманда 7 минг 530 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. 7 минг гектар майдонга иқлимга мос, серҳосил пахта навларини экиш ишлари якунига етказилмоқда.

“Қодиржон Усмонжон Раҳматжон” фермер хўжалигида 28 гектар майдонда ғалла парвариши барча агротехник тадбирлар асосида олиб борилмоқда. Минерал ўғитлар вақтида берилди, турли касаллик, зараркунандаларга қарши кураш ишлари бажарилди. 24 гектар майдонда эса чигит экиш ишлари тўлиқ якунланди. Фермер хўжалиги раҳбари Раҳматжон Маматов 12 сотих майдонда иссиқхона ҳам ташкил қилди. Бу ерда помидор, булғори, қалампир, карам каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.

“Қува Ўлмасхон саховати” фермер хўжалигида бўлган киши ҳам баҳорги юмушлар ўз вақтида, сифатли бажарилаётганлигига гувоҳ бўлади. Мана, тўққиз йилдан буён ҳар йили фермер хўжалиги пахта ва ғалладан мўл ҳосил олиб келмоқда.

Ерга меҳр берсангиз, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарсангиз, ҳосил ҳам шунга яраша бўлади, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Одилжон Қамбаров. – 44 гектар майдонда ғалланинг “Крошка” навини парваришламоқдамиз. 30 гектар майдонга эса яхши ният билан чигит қададик. Фермер хўжалигимиз жойлашган ҳудуднинг тупроқ шароити анча оғир. Шундай бўлса-да, ҳар бир агротехник тадбирни вақтида қилиб, кўзлаган режамизни бажармоқдамиз.

 

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.