Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қувасойда гидропоника усули

×

 2018-04-16 15:03:06    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Гидропоника сабзавот етиштириш бўйича бутун дунёда муваффақият қозонган усуллардан бири саналади. Бундай замонавий ва ноёб иссиқхоналарда етиштирилаётган ўсимликлар турли касалликларга ўта чидамли ва юқори ҳосил бериши билан ажралиб туради. Оддий иссиқхоналарга нисбатан 2-2,5 баробар кўп ҳосилдорлик кузатилади. Тупроқ ва гўнгдан фойдаланилмаслиги, минерал ўғитлар самарадорлигининг юқорилиги билан афзалликларга эга.

Қувасойдаги “Исайрам қурилиш” МЧЖга қарашли намунавий иссиқхонани қуриш жараёнида  энг аввало қуёшнинг ҳаракатланишига эътибор қаратилди.  Помидорнинг “Донотино” навидан экилиб, бу ерда 21 минг дона кўчат Корея технологиялари асосида парваришланяпти. Айни кунларда помидорлар ҳосили йиғиштирилиб, кутилаётган 150 тонналик ҳосил Россияга экспорт қилинади.

1 гектар майдонни эгаллаган мазкур иссиқхона каркас типидаги ярим айлана метал конструкцияли бўлиб, полиэтилен плёнка билан қопланган. У     жорий йилнинг бошида қуриб битказилди ва 18 та ишчи ўрни яратилди.  Иссиқхонада ёзнинг жазирама ойларида ўсимликларни қуёшнинг ўтли ҳарорати таъсиридан ҳимоя қилувчи, қишда эса иссиқликни сақловчи пардалар, ўнг, чап ва орқа томонларида тўрлар борлиги, уларнинг очилиши ва ёпилиши замонавий ва жаҳон талабларига мос эканлигидан далолатдир. 

Покиза ва ёруғ мўъжаз жойда ҳаво намлигини тартибга солувчи туманлатгич ускунаси ишга тушса гўё кўкдан майин ёмғирлар ёғаётгандек бўлади. Шамоллатиш тизими, совутишга мўлжалланган копрессорлар, ҳаво ҳарорати, намлик ва иссиқликни ўлчайдиган датчик асбоблари, мўътадиллаштирадиган радиаторлар мавжуд. Қозонхонадаги махсус тугмачалар босилса кифоя, сув ва минерал ўғитлар ҳар соатда меъёрида бериб борилади, электр таъминотида эса узилишлар кузатилмайди. Капалак, пашша, чивинлар учун махсус мосламалар ўрнатилган.

–Жанубий Кореядан 300 минг долларлик технология келтирилган бўлса, 1 миллиард сўм гидропоника иссиқхонаси қурилишига сарф этилди, –дейди “Исайрам қурилиш” МЧЖ корхона раҳбари Алишер Фозилов. – Помидорларнинг пишиб етилиш даври 20-30 кунга қисқариши, ҳосил бериш даври эса 50-60 кунга узайиши бу усулнинг афзалликларини кўрсатади. Бир йилда тўрт марта ҳосил беради. Иссиқхонада тозалик биринчи ўринда туради, шундагина кўчатларимизга ҳам гард юқмайди. Бунинг учун ходимлар ҳар куни озодаликка алоҳида аҳамият қаратадилар.

Янгиликлардан бири бўлган бундай усулда ҳосил олишни кўпайтириш мақсадида “Исайрам қурилиш” МЧЖ томонидан қўшимча 1 гектар ер майдони тайёрланди. Яқин кунларда Фарғонада оператор биргина тугмачани босиб, деразаларни очиши ва ёпиши, ҳароратни ошириши ва сув қуйишни бошқариши мумкин бўлган гидропоника иссиқхонаси яна биттага кўпаяди.

 

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.