Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИТИРУВЧИЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

×

 2017-04-17 14:07:47    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг шу йил 4 апрелдаги “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича махсус ярмаркаларни тизимли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимиздаги 34 та таянч касб-ҳунар коллежларида махсус меҳнат ярмаркалари  ўтказиш режалаштирилган.

Режага мувофиқ 5-11 апрель кунлари 16 та таълим муассасаларида махсус меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

Вилоятдаги 144 та касб-ҳунар коллежларини 53620 нафар ўқувчилар 124 та мутахассислик бўйича тамомламоқдалар.  Бугунги кунда 53165 нафар битирувчилар 4 томонлама шартномалар имзолашди. Битирувчилар билан ўтказилган сўровномалар натижасида 17245 нафари олий ўқув юртларига кириш, 5433 нафари тижорат банкларидан имтиёзли кредит маблағларини олиш истагини билдиришган.

Махсус меҳнат ярмаркаларидан бири Фарғона туманидаги технология касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги 6 та  касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари қатнашди.  Унда 37 та корхона-ташкилот, муассасалар ўзларидаги 257 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 

– Фарғона тумани технология касб-ҳунар коллежининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш” йўналишида ўқийман, – дейди Аюбхон Абдулазизов.- Бугун  “Халқ банки” томонидан имтиёзли кредит олиш учун  сертификат олдим. Ўқишни тамомлагач, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган миницех очиб, ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман.

Ярмаркада битирувчиларнинг ота-оналари ҳам қатнашди. Уларни қизиқтирган саволларга  мутахассислар  жавоблар  қайтаришди.