Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПАРЛАМЕНТ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

 2017-04-17 14:10:06    274

PDF юклаш
Чоп этиш


ички ишлар идоралари фаолиятини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришга хизмат қилади

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрель кунги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳа фаолиятини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришда барчамизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди.

Фармонда таъкидлаб ўтилганидек, истиқлол йилларида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Давр талаби бўйича ички ишлар идораларида соҳавий хизматлар фаолияти ташкил этилиб, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ютуқларга эришиляпти. Аммо шиддат билан янгиланиб ва ўзгариб бораётган бугунги давр соҳанинг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, ички ишлар идораларининг ихтисослашган тузилмалари фаолиятини янгича талаблар асосида ислоҳ этишни тақозо этаётгани ҳам айни ҳақиқатдир.

Шу боис ушбу ҳуқуқий ҳужжатда мавжуд жиддий камчилик ва муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда салбий оқибатлари чуқур таҳлил этилди. Аҳоли билан мунтазам учрашувлар ва жамоатчилик билан самимий ҳамкорлик қилинмаётгани сабабли профилактика ишларида жиддий камчиликлар юзага келаётгани танқид қилинди. Тизимда иш фаолиятининг самарадорлиги ва маҳсулдорлигига эришиш, авваламбор, аҳоли билан бевосита мулоқот ўрнатиш, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни йўлга қўйишни талаб этишига катта эътибор қаратилди. Шарафли ва масъулиятли вазифани сидқидилдан бажаришда бундай ёндашув “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” ҳар бир ходимнинг асосий хизмат бурчига айланишини таъминлайди. 

Бу борада ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг янги тизими ўрнатилаётганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Хусусан, Олий Мажлис Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларида эса ҳар чоракда тегишли ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботлари эштилади. Ўз навбатида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари раҳбарларининг ҳамда ҳар ойда унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботини эшитиш тартиби жорий этилмоқда. Эшитувлар давомида ички ишлар органлари мансабдор шахслари  томонидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинади. Эшитувлар якунлари бўйича ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, шунингдек мансабдор шахсларга нисбатан эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилинади.

Фармонда тизимда бир қатор ташкилий ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган бўлиб, белгиланган муҳим вазифаларнинг ижросини таъминлаш соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб беради. Қонун устуворлигига эришиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш каби барча йўналишларда тизимли ҳамда аниқ режа-мақсадли ишларни амалга оширишга кенг имкониятлар яратади.