Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИКРОКРЕДИТЛАР АЖРАТИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ

 2017-04-17 14:15:37    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Оддий аҳолининг гаров таъминоти бўлмаганида ҳам кредит олишларига

имконият яратилди

 

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 17 март кунги “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳоли бандлиги, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Қарорда тадбиркорлик субъектлари ва барча аҳоли қатламларининг имтиёзли микрокредитлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш кўзда тутилган.

– Давлатимиз раҳбарининг оддий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида белгилаб берган устувор вазифалари сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят тижорат банклари томонидан  барча маҳалла фуқаролар йиғинлари тўлиқ қамраб олинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов. – Шу йилнинг ўтган даврида вилоятимиздаги 680 мингдан ортиқ хонадонларга бирма-бир кириб чикишлари учун тижорат банкларининг 66 та филиаллари ходимлари бириктирилди. Бугунги кунга қадар тижорат банклар томонидан 632 мингта хонадонларда самимий суҳбатлар ўтказилиб, жами 118,6 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бу қарорга асосан тижорат банклари томонидан микрокредитлар янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга фаолиятини амалга ошириш учун олинган товарларни гаров сифатида ҳисобга олган ҳолда, энг кам иш ҳақининг 20 бараваригача миқдорда кредитлар ажратилади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда микрокредитларни кредитлашга оид амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган таъминот турлари билан бир қаторда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги асосида микрокредитлар ажратилиши мумкинлиги ҳам белгилаб берилди. Натижада оддий аҳолининг тижорат банклари кредитларидан фойдаланишини янада осонлаштирди ҳамда уларни гаров таъминоти мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам кредит олишларига имконият яратади.

2021 йилнинг 1 январига қадар янгидан давлат рўйхатидан ўтган айрим фаолият турлари билан шуғулланувчилар қарорда кўзда тутилган шартлар асосида микрокредит олган тақдирда, улар олти ой муддатга қатъий белгиланган солиқдан озод этиладилар.

– Хусусан, сартарошлик, маникюр, педикюр, косметолог, тикувчилик, мўйна, чарм ва трикотаж маҳсулотлари, бош кийимларини таъмирлаш, парда ва портьер тикиш, шахсий буюртма бўйича оёқ кийими тикиш, оёқ кийимларини таъмирлаш, атторлик, бижутерия ва брелок маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, калит тайёрлаш каби хизматларга қатъий белгиланган солиқни тўлаш бўйича ана шундай имтиёзлар қўлланилади, – дейди вилоят Марказий банк бош бошқармаси кредит бўлими бошлиғи Акрамжон Турсунов. – Аммо қарорда берилган имтиёзлардан фойдаланган тадбиркор (қатъий белгиланган солиқ тўловчи) давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн икки ой ичида фаолиятини тугатса ёки фаолиятини уч ва ундан ортиқ ойга тўхтатган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланиши ҳам белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ, вилоятимиздаги узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган Қўштепа, Ёзёвон ва Сўх туманларида янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача  миқдорда ажратилиши белгиланган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан “Тижорат банклари томонидан янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларини имтиёзли микрокредит маблағларидан кенгроқ фойдаланишини таъминлаш ҳамда кредит ажратишнинг соддалаштирилган механизмларини жорий қилиш борасидаги амалий ишларни янада жадаллаштиради.