Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВА ОММАВИЙ СПОРТНИНГ МАРКАЗИГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2021-02-02 19:13:24    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Қува туманининг “Қақир” МФЙда бўлиб ўтган оммавий спорт сайли ҳамда кўрик-танловларнинг якуний босқичи муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Бугунги тадбирда спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат ҳамда “Workоut” турлари бўйича маҳаллада ўтказилган оммавий спорт мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди ва муросасиз беллашувларда ҳар бир тур бўйича ғолиблар аниқланди. Маҳаллада яшовчи ёш келинлар “Ораста бека" танловида палов тайёрлаш маҳоратларини намойиш этдилар. Дорбозларнинг ҳаяжонли чиқишлари сайлга ўзгача шукуҳ бахш этди.

Тадбир якунида бўлиб ўтган спорт мусобақалари ва танлов ғолибларини, шунингдек китобхонлик ва ғазалхонлик йўналишидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларни қўлга киритган, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган кўплаб ёшларга совғалар ва дипломлар топширилди. 

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бугун Қува туманида кенг кўламли амалга оширилмоқда. 

Ҳар бир маҳаллада жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарурий инфратузилма ва бошқа шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Тумандаги 65 та маҳаллада 90 та “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) майдончалари ташкил қилиниб, уларда 1500 зиёд ёшлар шуғулланмоқдалар.