Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАДА ЗАМОНАВИЙ ДИАГНОСТИКА МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-02-02 19:18:03    60

PDF юклаш
Чоп этиш


31 январь куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманида барпо этилган замонавий диагностика марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Қува тумани аҳолисига қулайлик яратиш ҳамда сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида “MED DOCTOR ASLONOV” масъулияти чекланган жамияти томонидан қисқа муддатда диагностика маркази қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Жами 21 миллиард сўмдан зиёд маблағ ҳисобига қад ростлаган мазкур диагностика марказида замонавий компьютер томографияси-МСКТ, рақамли рентген, УЗИ ҳамда нейросанография каби тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. Ушбу марказда бир кунда 150 нафар аҳолига ҳизмат кўрсатилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди.

Хайрулло Бозоров эзгу мақсадлар билан ташкил этилган ушбу ташхис маркази туман аҳолиси учун ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш керакки, “MED DOCTOR ASLONOV” МЧЖ томонидан 2019 йилда 2,2 млрд.сўм маблағ эвазига барпо этилган 140 ўринга мўлжалланган стационар даволаниш маркази ҳам туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.