Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ҲАР БИР ЁШ ҲАҚИДА ОТА-ОНАСИ ҚАНДАЙ ҚАЙҒУРСА, МЕН ҲАМ ШУНДАЙ ҚАЙҒУРАМАН

×

 2021-02-04 16:28:30    77

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи илк манзили – Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясининг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинар эди. Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “хусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.

Энг муҳими, бу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ажратиб берилган. Улар плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.

- Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман, - деди Шавкат Мирзиёев улар билан суҳбатда. - Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди - банкда ҳисоб-рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди.



Президент ёшларга ўқиб-ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

- Ҳаёт - кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube