Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОНДА “БИЗ ТАБИАТНИ СЕВАМИЗ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА 22 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЭКИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

×

 2021-02-08 19:30:02    58

PDF юклаш
Чоп этиш




Бугун, 7 феврал куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳридаги “Indorama Kokand fertilizers and chemicals” АЖнинг “Биз табиатни севамиз” умумий кўкаламзорлаштириш дастурига биноан бошланган акциянинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. 





Вилоят ҳокими завод раҳбариятига шундай ташаббусни бошлагани учун миннатдорчилик билдирди ва рамзий лента қирқилиб, дастлабки кўчатлар ўтқазилди. Шундан сўнг мутасаддилар ва меҳмонлар томонидан арча кўчатлари экилиб, кўкаламзорлаштириш тадбири бошланиб кетди.



Бугун старт олган махсус дастурга асосан завод ҳудудида 22 минг туп кўчат, жумладан, 3 мингта қарағай, 5 минг туп арча, 3,5 минг дона терак, 3 минг дона мевали дарахтлар кўчати, минг дона атиргул кўчатлари экиш режа қилинган. Ушбу ҳайрли ишлардан кўзланган мақсад ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, ишчиларнинг саломатлигини асраш ва уларнинг муносиб ҳордиқ чиқаришларига шароит яратишдан иборат.

Шу куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров аввалги Қўқон суперфосфат заводи ўрнида сингапурлик инвесторлар томонидан бутунлай янги тизим ва энг замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, дастлабки маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган корхонадаги олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. 30 гектардан зиёд ҳудудни эгаллаган мазкур заводда қишлоқ хўжалиги учун муҳим саналган ўғит ишлаб чиқаришдаги асосий жараёнлар автоматик бошқарувга ўтказилгани диққатга сазовор.




Ҳозир заводда 350 нафар ишчи хизмат қилмоқда. Йил охиригача тўлиқ қувват билан иш бошлангач, 600-700 нафар доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube