Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-02-09 21:23:55    61

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, 9 февраль куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида шаҳар кенгаши депутатлари, вилоят ва шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва нутқ сўзлади. Вилоят ҳокими ўз сўзида Давлат раҳбарининг 4-5 февраль кунлари вилоятга ташрифи давомида Фарғона шаҳрида кўзга ташланган камчиликлар ҳақида батафсил тўхталиб, шаҳарда йиғилиб қолган муаммолар ва тезкор ечимини кутаётган масалаларни танқидий таҳлил қилди, уларни ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент ташрифидан сўнг барча секторлар раҳбарлари – Фарғона шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ҳамда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиқлари ўз лавозимидан озод этилганди.

Бугунги сессияда лавозимидан озод этилган Ҳамиджон Хабибидинов ўрнига янги шаҳар ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Мирзоҳид Муродилович Убайдуллаев номзоди Фарғона шаҳар депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Мирзоҳид Убайдуллаев шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Мирзоҳид Убайдуллаев 1976 йил Фарғона туманида туғилган. 1999 йил Фарғона политехника институтини, 2013 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Турли йилларда виилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари, Марғилон шаҳар ҳокими каби маъсул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube