Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФАРҒОНА ШАҲРИДА АҲОЛИ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ВА МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

×

 2021-02-10 17:07:34    65

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Ёшлар”, “Беруний”, “Мурувват” ва “Маърифат” маҳаллаларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишди, одамларнинг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ушбу ҳудудлардаги шаҳарсозлик муаммоларига ечим топиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўрганиш олиб борди.

Шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимининг, мутасаддиларнинг эътиборсизлиги, масъулиятсизлиги сабабли жойларда янги қурилган баланд бинолар биқинида эски “бараклар” ҳали ҳамон мавжудлиги, уйлар бир бирига нормаларга зид равишда ўта яқин қурилгани юзасидан алоҳида муҳокама ўтказилди. Вилоят раҳбари эски уйлардаги ҳар бир хонадон вакиллари билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади ҳамда яшашга яроқсиз бўлган уй-жойлар ўрнига янги қурилаётган бинолардан ҳозирги уй жойлар майдонидан кам бўлмаган 2-3 хонали хонадонлар берилишини маълум қилди.

Каштанзор кўчасида тадбиркор томонидан 16 қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилаётган майдонни бориб кўрган вилоят ҳокими, бу жойда бино қурилиши аҳоли учун ноқулайликлар туғдиришини айтиб, бу ерни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахт кўчатлари экиб, сайлгоҳга айлантириш кераклигини таъкидлади. Тадбиркорга эса бошқа ер майдони тавсия қилинди.

Фарғона кўчасидаги ётоқхонада яшовчи фуқароларнинг ҳам яшаш шароитлари ўрганилди. Бу ерда истиқомат қилувчилар уйларни иситишда муаммолар юзага келаётганлигини, хонадонларнинг таъмирталаб эканлигини билдиришди. Вилоят ҳокими хонадонларни кўздан кечирди ҳамда уйларнинг том қисми қисқа муддатда таъмирланиши, кунлар исий бошлагач эса хонадонлар ҳам босқичма-босқич таъмирдан чиқарилиши юзасидан кўрсатма берди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube