Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР ПРЕСС КЛУБИНИНГ ФАРҒОНА СЕССИЯСИДА ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА БЎШ ВАҚТЛАРИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ МАВЗУ БЎЛДИ

×

 2021-02-11 18:09:30    78

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона шаҳрида вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида Ёшлар пресс клуби сессияси бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Улуғбек Қосимов, вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов вилоятда ёшлар масаласида олиб борилаётган ишлар ҳамда Давлатимиз раҳбари ташрифидан сўнг белгилаб берилган янги вазифалар ҳақида маълумот беришди.

Хайрулло Бозоров ўз баёнотида вилоят бўйлаб ҳар бир ёшни хатловдан ўтказиб, ким банд, ким ишсиз, ким эҳтиёжманд – буларнинг барига аниқлик киритиш юзасидан иш олиб борилаётганини билдирди. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бугунги кунда асосий вазифа эканини қайд этган Хайрулло Бозоров, вилоятда ҳозирда ишсиз бўлган 81 минг ёшлардан 39 мингдан зиёди ишлашга тайёр эканини, уларга хизмат кўрсатиш, қурилиш соҳаларида иш ўринлари ташкил этиш, шунингдек “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилаётган 250 миллиард сўм маблағ ҳисобига тадбиркорлик учун имкониятлар яратиш орқали бандликни таъминлаш борасида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

Қишлоқ жойларида бандликни таъминлаш учун энг тезкор имконият сифатида ёшларга 15-20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилаётгани, уларни кооперацияларга бирлаштирилаётгани ҳақида сўз юритган вилоят ҳокими, навбатдаги босқичда кооперациялар томонидан маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини, бу ўз навбатида янги иш ўринлари шакллантиришини таъкидлади.

Сессияда иштирок этган ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун бино-иншоотлар ҳамда кредит маблағлари ажратиш, ўзлаштирилмаган ерларга сув чиқариб кооперациялар ташкил этиш, етиштираётган маҳсулотлари учун логистика маркази барпо этиш, ички туризм соҳасида ёшларни қамровчи лойиҳаларни амалга ошириш каби иқтисодий масалалар билан бирга, электрон китоблар тайёрлашга ихтисослашган медиа-марказ ташкил этиш, вилоятдаги волонтерларни бирлаштириш, имконияти чекланган ёшлар форумини ташкил этиш ва уларни касбга йўналтириш, мактабгача таълимда инновацион ёндашувда ўқитиш тизимини яратиш каби ижтимоий масалалар билан вилоят секторлари раҳбарларига мурожаат қилишди.

Ёшлар пресс клубининг Фарғона сессияси яқин кунларда Ўзбекистон24, “Ёшлар” ҳамда “Менинг юртим” телеканаллари орқали намойиш этилади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube