Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН ЯНГИ НАСОС СТАНЦИЯСИ 1400 ГЕКТАР СУВСИЗ МАЙДОНГА ҲАЁТ БАҒИШЛАЙДИ, ҲУДУДДА ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2021-02-12 10:24:46    50

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши жараёнларини ўрганиш чоғида янги барпо этилаётган “Қайроқ-1” ва “Қайроқ-2” насос станцияларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

“Қайроқ” массивидаги сувсиз ерларни ўзлаштириш учун қурилаётган насос станцияси лойиҳасининг умумий қиймати 92 миллиард сўм бўлиб, 211 метр баландликда жойлашган 1400 гектардан зиёд майдонни сув билан таъминлаб, ўзлаштирилишига имконият яратади. Янги ўзлаштириладиган ерлар кооперация ташкил этиш йўли 50 сотихдан ҳудудда яшовчи ишсиз ёш оилаларга бўлиб берилади. 

“Сўхгидроқурилиш” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган станцияга 3 дона Германияда ишлаб чиқарилган насос ҳамда 1800 квт. ҳажмдаги электродвигатель ўрнатилиб, Сўх дарёсидан сув олиш тўғони барпо этилмоқда.

Янги ерларнинг ўзлаштирилиши Сўх туманида ишсизлик масаласини ҳал этишдаги аҳамиятига эътибор қаратган вилоят ҳокими, объектни 6 ой ичида фойдаланишга топшириш бўйича қатъий кўрсатмалар берди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube