Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СУРХОНДАРЁ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ЎРГАНМОҚДА
2021-02-17 09:55:37 72
2021 йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов бошчилигида вилоят Марказий банк бош бошқармаси, вилоят тижорат банклари, молия бошқармаси, бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларидан иборат делегация “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизимини жойида ўрганиш бўйича Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманларида маҳаллаларнинг “ўсиш нуқта”лари, ушбу ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар Фарғона вилояти мисолида таништириб ўтилди.
Хусусан, “маҳаллабай” ишлашда маҳаллаларда тадбиркорлик фаолияти ҳолатини – ихтисослашув йўналишини таҳлил қилиш, оилаларнинг даромад манбаларини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиш ва эҳтиёжларини ўрганиш, ҳар бир маҳаллада бўш турган бинолар, ер майдонлари каби мавжуд имкониятларни ўрганиш, маҳалланинг тадбиркорлик салоҳиятини оширишга қаратилган йўл хариталарини ишлаб чиқишда эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар Сурхондарё вилоятидан келган вакилларга жойида кўрсатиб берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube