Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДАГИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИНИНГ ЎҚУВ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ЁТОҚХОНАСИ ТАЪМИРЛАБ БЕРИЛАДИ, СКОБЕЛЕВ ДАВРИДАН ҚОЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ ДХШ АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ ДАСТГОҲЛАР БИЛАН ЎЗГАРТИРИЛАДИ
2021-02-17 10:17:08 82
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги Кўзи ожизлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш корхонасига бориб, жамият аъзолари билан учрашди, уларнинг яшаш ҳамда ишлаш шароитлари билан танишди.
Кўрпа, ёстиқ, тўшак ва чойшаблар ишлаб чиқараётган ушбу корхонада 50 дан ортиқ кўзи ожиз фуқаролар фаолият олиб боради. Уларнинг кўпчилиги шу ерда жойлашган ётоқхонада истиқомат қилади. Таъмирталаб ётоқхонадаги яшаш шароитлари билан танишган вилоят раҳбари, кунлар исигач, март ойидан бошлаб ётоқхонани таъмирлаб берилишини, таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар бу ерда яшовчилар учун яқин ҳудудда вақтинча яшаш жойи ташкил этилишини маълум қилди.
Ишлаб чиқариш цехида Скобелев давридан қолган дастгоҳлардан фойдаланиб келинмоқда. Вилоят ҳокими, мутасаддиларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг реализацияга кўмаклашиш бўйича кўрсатма бериб, давлат-хусусий шериклик асосида корхонага инвестор жалб этган ҳолда замонавий ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш юзасидан имкониятларни ўрганиш бўйича вазифа юклади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube