Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: “ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ҚАНДАЙ МУҲИТДА ЎСТИРСАК, ШУНГА МОСЛАШАДИ” – ҚИРГУЛИДА ЎЗГАРИШ ВА ЯНГИЛАНИШ ДАВРИ БОШЛАНМОҚДА

×

 2021-02-19 15:23:43    78

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида бўлиб, аҳоли яшаш шароитлари ҳамда ҳудуд инфратузилмаси билан танишди, маҳаллаларда бўлиб ободонлаштириш ҳолатини кўздан кечирди.

Вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган ўрганиш жараёни, ҳудудда жойлашган 9 қаватли уйларда ечимини кутаётган масалалар билан танишишдан бошланди.

Кўп қаватли уйларда лифтларнинг ишламаслиги, ҳатто баъзиларида лифт қурилгандан бери ўрнатилмагани, юқори қаватлардаги хонадонларда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммонинг борлиги аниқланди. 

Қиргулида жойлашган маҳаллаларда аҳоли билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, ариқларни тозалаш, бўш турган ерларга экин экишни йўлга қўйиш лозимлигига эътибор қаратди. “Фарзандларимизни қандай муҳитда ўстирсак, шунга мослашади, келажак авлод тозаликка, ободончиликка болаликдан ўрганиши лозим” деб таъкидлаган Хайрулло Бозоров, маҳаллаларга ҳокимият томонидан бепул манзарали дарахт ва атиргул кўчатлари етказиб беришга бошланганини, уларни ўтқазиб кўкартиришдан аҳоли ва ширкатлар маъсул эканини қайд этди. Ширкатлар раҳбарлари ва уйбошилар билан суҳбатлашган вилоят ҳокими, ободонлаштириш ишлари турар-жойларни таъмирлаш ишлари билан бирга олиб борилиши лозимлигига урғу берди.

Беруний МФЙда маҳалла аҳолиси уйлар орасида қурилиши якунланаётган 4 қаватли янги бино иншо этилиши билан боғлиқ юзага келган муаммоларни вилоят ҳокимига билдиришди. Ҳудудда болалар майдончаси йўқолгани, қурилиш чиқиндилари тозаланмаётгани, канализация трубаларига шикаст етгани борасида мурожаатлардан сўнг, қурилиш олиб бораётган тадбиркорга бу муаммоларни бартараф этиш, янги болалар майдончаси барпо этиш вазифаси юклатилди. Хайрулло Бозоров шаҳар прокурорига бу қурилиш объекти билан боғлиқ қарор ва ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганишни ҳам топширди. Шунингдек, уйлар ораси йўлакларни асфальт қилиш ҳамда тунги ёритиш тизимини ўрнатиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди.

Янги аср маҳалласида жойлашган шифохона олдидаги кўча тўсиқ ўрнатилганлиги сабабли ҳаракатланида ноқулайлик мавжудлиги кўрилди. Бу кўчада тўсиқларни олиб ташлаб, ҳаракатга тўла очишга топшириқ берилди. Маҳаллада барпо этилган замонавий болалар майдончасини кўздан кечирган Хайрулло Бозоров, қисқа муддатда бундай майдончаларни вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кўп қаватли уйлар ҳовлиларида ташкил этиш юзасидан топшириқ бериб, майдонча лойиҳасини ҳамда харажатларини такомиллаштириш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

Вилоят ҳокими Қиргулида жойлашган “Нефтчи” маданият саройи биносини ҳам бориб кўрди. Йирик маданият ва санъат мажмуаси сифатида аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган, икки кичик зал ҳамда 300 кишилик асосий залдан иборат маданият саройидан самарасиз фойдаланиб келинаётгани кўзга ташланди. Хайрулло Бозоров, мутасаддиларга маданият саройини театрга айлантириш бўйича иш олиб бориш топшириғини берди. Шунингдек, Маданият саройидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводигача бўлган оралиқдаги қаровсиз хиёбонни ободонлаштириб, енгил овқатланиш шахобчалари ташкил этиш, янги манзарали дарахтлар экиш, гулзорлар барпо этиш орқали аҳоли дам олиши ҳамда бўш вақтини ўтказиши учун имконият яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Қиргули марказий кўчасида асфальт йўл ва тротуарлар орасида кенг бўш майдон борлигига эътибор қаратган вилоят раҳбари, йўлни кенгайтириш ёки тротуар ва йўл орасида эковелойўлак барпо этиш бўйича лойиҳа таклифи тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. 

Вилоят ҳокими, Қиргули ҳудудида бўш турган, тўла қувватда фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларини ҳам бориб кўрди. Улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, акс ҳолда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube