Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШАҲАРСОЗЛИККА ҚЎЙИЛАДИГАН БИРИНЧИ ТАЛАБ АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК БЎЛАДИ – ФАРҒОНА ШАҲРИДА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙЛАР ОРАСИДА ҚУРИЛИШЛАРНИ ТЎХТАТИШГА САБАБ БЎЛГАН ОМИЛЛАР ҲАМДА ШАҲАРСОЗЛИКДАГИ ЯНГИ РЕЖАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-20 17:07:58    40

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Дилшоджон Ходжиахмедов, Фарғона шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ва Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобуловлар иштирокида Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар орасида қурилишларни тўхтатиш масаласи, бу қарорга сабаб бўлган омиллар ҳамда шаҳарсозликдаги янги режалар билан боғлиқ брифинг ўтказилди.

Республика босма ва электрон ОАВ вакиллари, телеканаллар мухбирлари таклиф этилган брифинг чоғида маълум қилинганидек, кўп қаватли уйлар орасида режалаштирилаётган уйларнинг қурилишини тўхтатиш ва унга қонуний баҳо беришга бир қатор омиллар сабаб бўлган.

Биринчидан, шаҳарсозлик қоидаларига кўра, кўп қаватли уйлар орасида болалар учун майдончалар ва ўсмирларни спорт билан шуғулланишларига майдонлар, аҳолини дам олиши ва сайр қилиши учун кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ташкил этилган бўлиб, янги қурилишлар натижасида айнан мана шу иншоотлар бузиб юборилган.

Янги қурилишлар кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи муҳандислик-коммуникация тармоқларига жиддий зарар етказмоқда. Шу боис айни кунларда қурилишлар тўхталиб, бузиб юборилган болалар майдончалари қайта тикланмоқда, соғломлаштириш йўлаклари барпо этиляпти, ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажариляпти. Шунингдек, автотураргоҳлар, сайр қилиш учун хиёбонлар ташкил қилинмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда бундан буён Фарғона шаҳридаги кўп қаватли турар-жойлар ўртасида янги кўп қаватли уйлар қуриш учун рухсат берилмаслиги, энди бошланган қурилишлар (пойдевор учун қазилган котлованлар) тўхтатилиши, қурилиши бошлаб юборилган объектларни қонунга мувофиқлигини кўриб чиққан ҳолда уларга бузиб ташланган болалар ҳамда спорт майдончаларини қайта тиклаш, кесилган ҳар бир дарахт ўрнига манзарали дарахтлар экиш талаби қўйилиши қайд этилди. Бундан кейинги даврда шаҳарсозликка қўйиладиган биринчи талаб аҳоли учун қулайлик бўлади.

Албатта, мазкур ишларни амалга оширишда тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик чоралари кўрилган. Қурилиши тўхтатилган тадбиркорларга бошқа ҳудудлардан ер майдонлари таклиф этилмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube