Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВНИНГ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ УЗЛУКСИЗ 10 СОАТДАН ОРТИҚ ДАВОМ ЭТДИ

×

 2021-02-24 16:39:55    58

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг навбатдаги тадбиркорлик қабули бўлиб ўтди.

Эрталабдан бошланган қабул узлуксиз 10 соатдан зиёд давом этди ва 150 дан зиёд тадбиркорнинг мурожаати кўриб чиқилди. Вилоятда тадбиркорларнинг, фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига ишончи тобора ортиб бораётгани, сўнгги ойларда вилоят ҳокими қабулига келаётганлар сонининг муттасил ўсаётганида намоён бўлмоқда. Шу билан бирга, шаҳар ва туман ҳокимлари ўз ҳудудларида тадбиркорлар масалаларига ва мурожаатларига янада жиддий ёндашишлари лозимлигини кўрсатмоқда.

Қабулда иштирок этган тадбиркорлар вилоят раҳбарига банк кредити ва субсидия олишга кўмаклашиш, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги учун ер майдони ва бўш турган бино-иншоотлар ажратиб бериш, ишлаб чиқариш корхоналарида газ ва электр таъминотини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулот реалициясига ёрдамлашиш, шунингдек солиқ тўлаш бўйича енгилликлар тақдим этиш, кадастр ва эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқа кўплаб масалаларда мурожаат қилдилар. Шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар ва идоралар томонидан жойларда тадбиркорлар фаолиятларига бўлаётган тўсиқлар билан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилди.

Муаммоларнинг кўпи қабул чоғида ҳал этилди. Ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича вилоят ҳокимининг вакиллари тадбиркорлар билан бирга қабулдан тўғри жойларга чиқиб кетдилар. Ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича вилоят ҳокими тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube