Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ ЭНДОКРИНОЛОГИЯ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2021-02-24 18:45:44    77

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш тиббиёт институти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “ASL PHARMA» МЧЖ ҳамда Ҳиндистоннинг “VGLOBAL” компанияси раҳбарлари ўртасида халқаро ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди.

Ушбу келишувга кўра, Фарғонада замонавий эндокринология марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан ўтказилган учрашувда марказни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари келишиб олинди.

Давлат хусусий шериклиги асосида ташкил қилинадиган янги марказ учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бино ажратиб беради. Ҳиндистонлик ҳамкорлар эса марказни барча тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлайди. Шунингдек, малакали хориж мутахассислари ҳам ишга жалб этилади.

Бундан ташқари, меморандумда Ҳиндистон компанияси иштирокида Фарғонада клиник лаборатория очиш ҳам кўзда тутилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube